Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари


Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 60.46 Kb.
bet3/6
Sana06.04.2023
Hajmi60.46 Kb.
#1332697
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.13 ABTIV2409 Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари

2.5. Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Курс лойиҳасининг мақсади талабаларда мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
Курс лойиҳасининг мавзулари «Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари» фани бўйича белгиланади.

Курс иши (лойиҳаси) нинг тахминий руйхати

Курс лойихасининг мақсади талабаларда мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бетизим ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.


Курс лойихасининг мавзулари «Ахборот бошқариш тизимларини инструментал воситалари» фани бўйича белгиланади.
Курс лойихасининг объекти сифатида аналог ва рақамли элементларга асосланган занжирларни лойихалаш, микропроцессорли тизимларнинг процессор блокини, хотира ва интерфейслар қурилмаларини лойихалаш, микроконтроллерга асосланган информацион қурилмаларни лойихалаш, уларнинг дастурий таъминотини яратиш масалалари ҳисобланади.
Курс лойихасининг тахминий мавзулари:
- Рақамли ва аналог занжирлар принципиаль схемаларига асосланган қурилма босма платаси учун монтаж схемасии лойхалаш.
- Оператив, доимий ва қайта программалаштириладиган хотира қурилмаларини лойихалаш.
- Параллель ва кетма-кет принципларда ишловчи интерфейс қурилмаларини лойихалаш.
- Бир кристалли 8 ва 16 разрядли микропроцессорлар асосида процессор қурилмасини лойихалаш.
- AVR, PIC ва бошқа микроконтроллерлар асосида муҳандислик тизимларини лойихалаш
- Микропроцессорлар ва микроконтроллерларга асосланган муҳандислик тизимлари учун ишлаш алгоритмлари тузиш ва уларни амалга оширувчи дастурларни яратиш.
2.6. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи системалар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ва мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, жараён ва технологияларни ўрганиш;

  • талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

масофавий (дистанцион) таълим.

Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:





  1. Pentium ва бошқа серияли МП характеристикалари. МП ва МК ишлаб чиаришнинг янги технологиялари.

  2. Pentium МП классификацияси, архитектураси ва Pentium МП бошқарувчи қурилмаларининг асосий характеристикалари, ишлаш режимлари. Pentium процессорининг буйруқлар системаси, буруқларнинг узунлиги, байтлиги, адреслаш усуллари.

  3. ТХҚ (ОЗУ) тузилиш принципи, асосий характеристикалари, маълумотларни ёзиш/ўқиш принциплари. Динамик ва статик хотира қурилмалари, хотирани регенерациялаш принципи, виртуал ва КЭШ хотира қурилмалари ва уларни тузилишлари вазифалари.

  4. Atmel фирмасининг AVR микроконтроллерларининг шархи, AVR микроконтроллерларини белгиланиш системалари.

  5. ДХҚ (ПЗУ) ҚПХҚ (ППЗУ, РЕПЗУ) тузилиш принциплари ва асосий характеристикалари. EEPROM, ФЛЭШ хотира қурилмаларини тузилиш принциплари, ишлаш режимлари, EEPROM, ФЛЭШ хотира қурилмаларини программалашни ташкил этиш.

  6. Киритиш/чиқариш портлари билан ишлаш. Таймерлар, таймерни вақтинча тўхтатиш, 8-битли таймер-счетчик T0, 16-битли Т1таймер-счетчик, 8-битли Т2 таймер-счетчик, Қоравуллик қилувчи (Сторожевой) таймер.

  7. Микропроцессорларни вақтинча тўхтатиш (Прерывания), ташқи, ички ва бошқа тўхтатишлар. МК паст кучланишли электртаъминот режимлари.

  8. Ташқи резонаторли генератор, паст частотали кварцли гененратор. Ташқи синхронизациялаш сигнали. RC-занжирли ташқи генератор, ичидан калибровкаланадиган RC-генератор.

  9. Аналогли компаратор, Аналог-рақамли ўзгартиргич.

  10. MEGA оиласидаги AVR микроконтроллерларини программалаш, кодни ва маълумотларни ҳимоялаш, конфигурациялайдиган ячейкалар, идентификатор, калибровкаланувчи ячейкалар.

  11. Микроконтроллерларни параллел, кетма-кет ва ўз-ўзини программалаштириш режимлари.

  12. Ўқув микроЭҲМ (УМК)нинг ишлаши, объектларнинг параметрларини (технологик жараёнларни) назорат қиладиган ва бошқарадиган МПли қурилманинг структурали схемасини тузишни ўрганиш.

  13. Atmega, PIC ва бошқа МКлар ядроси архитектураси ва цоколовкаларини ўрганиш.

  14. Atmega, PIC ва бошқа МКлар структурали схемаларини ва характеристикалари ўрганиш.

  15. Atmega, PIC ва бошқа МКларнинг хотираларини ташкил қилишни ўрганиш.

  16. Киритувчи-чиқарувчи портлар билан ишлаш, таймерлар, Т0 8-битли таймер-санагичи, Т1 16-битли таймер- санагичи, Т2 8-битли таймер-санагичи. Мухофазо (сторожевой) таймер.

  17. Atmega ва PIC МКларининг базали буйруқлар тизимини ва адреслаш усулларини ўрганиш.

  18. Дастур бажарилишини (қурилманинг ишлашини) вақтинча узиш (тўхтатиш). ташқаридан тўхтатиш.

  19. Микроконтроллерни тактлаш, ташқи резонаторли генератор, паст частотали кварцли генераторларни вазифалари ва ишлаш паринциплприни ўрганиш.

  20. Босма платаларни автоматлаштирилган лойихалаш тизимлари.

  21. Оператив, доимий ва қайта программалаштириладиган хотира қурилмалари.

  22. Параллель ва кетма-кет принципларда ишловчи интерфейс қурилмалари.

  23. Замонавий микропроцессорлар ва микроконтроллерларнинг бажарадиган вазифалари асосий характеристикалари, тузилиш ва ишлаш принциплари.

  24. Замонавий микропроцессорлар ва микроконтроллернинг дастурий таъминотлари.

  25. Микропроцессорлар ва микроконтроллерлар ишлашини таъминловчи алгоритмларни тузиш, уларни амалага оширувчи дастурларни яратиш, созлаш ва микропроцессорли тизимлар хотирасига ёзиш асослари.

  26. Arduino эмуляторида объектларни ишлашларини назорат қиладиган,бошқарадиган турли дастурлар яратиш ва тадқиқот этиш.

  27. Proteus дастурий пакети, унинг имкониятлари.

  28. Arduino IDE дастурлаш муҳити, унинг имкониятлари.

  29. CodeVisionAVR дастурлаш муҳитининг имкониятлари.

  30. Босма плата тайёлашнинг замонавий усуллари.

Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.




Download 60.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling