Ахборот хақида тушунча, унинг турлари, хусусиятлари. Axborotni kodlash usullari. Kodlarni turlari. Grafik axborotni kodlash


Download 69 Kb.
bet1/6
Sana28.12.2022
Hajmi69 Kb.
#1008864
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-5


Axborotni kodlash turlari
Reja:

  1. Ахборот хақида тушунча, унинг турлари, хусусиятлари.

  2. Axborotni kodlash usullari. Kodlarni turlari.

  3. Grafik axborotni kodlash

  4. Ахборотнинг тузилиши ва туркумланиши.



Ахборот хақида тушунча, унинг турлари, хусусиятлари.
“Ахборот” сўзи лотинча “информацион” сўзидан олинган бўлиб, кутилаётган ёки бўлиб ўтган воқеа, ходисалар тўғрисидаги маълумотларни билдиради.
Кундалик турмушда ҳар бир мутахассис турли хил ахборотлар билан иш юритади. Ахборот тушунчаси бир қанча фанларда турлича изоҳлаган. Масалан: Фалсафада ахборот инсон онгига таъсир этиб, объектив реалликни акс эттирувчи ва ҳаракатлантирувчи категория сифатида ишлатилади.
Кибернетикада, информатика фанида ахборот воқеа - ҳодиса тўғрисидаги билимларни ошириш ёки ноаниқликни камайтириш мезони сифатида қўлланилади.
Компьютерларни ишлатиш фаолиятида эса ахборотдан бошқариш функцияларини амалга оширувчи объект сифатида фойдаланилади. Ахборот тушунчаси маълумот тушунчаси билан узвий боғланган, лекин ҳар қандай маълумот ахборот бўлавермайди.
Масалан: олма десак, бир неча хил маънони тушуниш мумкин: қизил олма деганда, меванинг маълум бир ранги тушунилади, демак барча маълумотлар ахборотга айланиши учун воқеа - ҳодиса тўғрисидаги бутун хусусиятларни ифодалаши лозим.
Ҳозирги кунда барча ахборотларни нисбий ҳолда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  1. Техник ахборот

  2. Агробиологик ахборот

  3. Сиёсий ахборот

  4. Ҳуқуқий ахборот

  5. Иқтисодий ахборот ва бошқалар

Ахборотнинг турлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир-бирини тўлдириб боради. Бу ахборотлар ичида иқтисодий ахборот асосий ҳисобланиб, улар ҳажмининг 80% ни ташкил қилади.
Барча ахборотлар қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Узлуксиз ҳосил бўлиш.

  2. Харф рақамларда ифодаланиш.

  3. Дискрет характердалиги.

  4. Йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва бошқа амалларни бажариш мумкинлиги.


Download 69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling