Ахборот хавфсизлигининг сиёсати, ахборотларга нисбатан мавжуд таҳдидлар ва улардан ҳимоялаш усуллари


Download 70.95 Kb.
bet5/6
Sana13.05.2023
Hajmi70.95 Kb.
#1457340
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСАТИ

Биринчи босқич - компьютер тармоғининг заиф элементлари тахлилланади, тахдидлар аниқланади ва баҳоланади, ҳимоянинг оптимал воситалари танланади. Хавф-хатарни тахлиллаш хавфсизлик сиёсатини қабул қилиш билан тугалланади.
Иккинчи босқич – хавфсизлик сиёсатини амалга ошириш молиявий харажатларни ҳисоблаш ва масалаларни ечиш учун мос воситаларни танлаш билан бошланади. Бунда танланган воситалар ишлашининг ихтилофли эмаслиги, воситаларни етказиб берувчиларнинг обрўси, ҳимоя механизмлари ва бериладиган кафолатлар хусусидаги тўла ахборот олиш имконияти каби омиллар ҳисобга олиниши зарур. Ундан ташқари, ахборот хавфсизлиги бўйича асосий қоидалар акс эттирилган принциплар ҳисобга олиниши керак.
Учинчи босқич – хавфсизлик сиёсатини мададлаш босқичи энг муҳим ҳисобланади. Бу босқичда ўтказиладиган тадбирлар нияти бузуқ одамларнинг тармоққа бостириб киришини доимо назорат қилиб туришни, ахборот объектини ҳимоялаш тизимидаги "раҳна"ларни аниқлашни, конфиденциал маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиш ҳолларини ҳисобга олишни талаб этади. Тармоқ хавфсизлиги сиёсатини мададлашда асосий жавобгарлик тизим маъмури бўйнида бўлади. У хавфсизликнинг муайян тизими бузилишининг барча холларига оператив муносабат билдириши, уларни тахлиллаши ва молиявий воситаларнинг максимал тежалишини ҳисобга олган ҳолда ҳимоянинг зарурий аппарат ва дастурий воситаларидан фойдаланиши шарт
Талабаларнинг «Ахборот хавфсизлиги» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги ахборот ва педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалари, маърузалар матнларининг электрон версияларидан, тарқатма материалларидан, маълумотлар электрон базасидан, компьютердан, электрон тақдимотлар ва дастурий воситалардан фойдаланиланиш анча самара келтиради «Ахборот хавфсизлиги» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:

  • ахборот хавфсизлигининг асосий тушунчалари;

  • ахборот хавфсизлигини мақсади ва вазифалари;

  • хавфсизлик тушунчаси, хавфсизлик турлари;

  • Ўзбекистон Республикасида давлат ахборот сиёсати ва ахборот хавфсизлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • ахборот хавфсизлигининг ҳуқуқий-меъёрий базасини;

  • ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро, миллий ва идоравий меъёрий-ҳуқуқий базани;

  • ахборот хавфсизлигига бўладиган таҳдидларнинг классификацияси ва таҳлилини;

  • ахборот хавфсизлиги соҳасида халқаро ва миллий стандартларни билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • ахборот-коммуникация технологияларидаги мавжуд заифликлар ва уларга бўладиган таҳдидлардан ҳимоялаш;

  • ахборот хавфсизлиги заифликларини бартараф этиш;

  • ахборотнинг маҳфийлиги, ахборотнинг бутунлиги ва фойданувчанлигининг бузилиш усулларини таҳлил қилиш;

  • ахборотни йўқолиш ва бузилиш сабаблари, турлари, каналларини таҳлил қилиш;

  • ахборотни ҳимоялаш усуллари ва воситаларини қўллаш;

  • ахборотни ҳимоялашнинг чоралари ва воситалари, ахборотни ҳимоялашнинг криптографик усулларини қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак бўлади.



Download 70.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling