Ахборот хавфсизлигининг сиёсати, ахборотларга нисбатан мавжуд таҳдидлар ва улардан ҳимоялаш усуллари


Download 70.95 Kb.
bet3/6
Sana13.05.2023
Hajmi70.95 Kb.
#1457340
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСАТИ

Ахборотнинг ҳимояси деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот хавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот захираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва махфийлигини таъминловчи қатьий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.
Ахборотни ҳимоялашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- ахборотнинг келишувсиз чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, ўзгартирилиши, сохталаштириш, нусха кўчириш, тўсиқлаш бўйича рухсат этилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш;
- шахс, жамият, давлат хавфсизлилигига бўлган хавф – хатарнинг олдини олиш;
- хужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида хуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот захираси ва ахборот тизимига ҳар қандай ноқонуний аралашувларнинг кўринишларининг олдини олиш;
- ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг шахсий махфийлигини ва конфиденциаллигини сақловчи фуқароларнинг конституцион хуқуқларини ҳимоялаш;
- давлат сирини, қонунчиликка мос ҳужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини сақлаш;
- ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг хуқуқларини таъминлаш.
Ахборот хавфсизлиги соҳасида хуқуқий бошқариш. Ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти – ахборотни химоялаш тизимида бажарилиши шарт бўлган қонун чиқариш актлар, меъёрий - хуқуқий хужжатлар, қоидалар йўриқномалар, қўлланмалар мажмуи. Ҳозирда ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти масаласи ҳам амалий, ҳам қонунчилик жихатидан фаол ўрганиб чиқилмоқда.
Комьпютерга ҳам тажовуз объекти, ҳам тажовуз қилувчи инструмент сифатида қараш мумкин. Агар компьютер фақат тажовуз обьекти бўлса, қонун бузилишини мавжуд хуқуқий меъёрлар орқали баҳолаш мумкин. Агар компьютер фақат инструмент бўлса «техник воситаларни қўллаш» аломати етарли бўлади. Юқоридаги тушунчаларни бирлаштириш мумкин - компьютер бир вақтнинг ўзида ҳам инструмент ва ҳам объект. Хусусан бундай вазиятга машина ахборотининг ўғирланиши факти таалуқлидир.
Агар ахборотнинг ўғирланиши моддий ва маънавий бойликларнинг йўқотилиши билан боғлиқ бўлса, бу факт жиноят сифатида баҳоланади. Шунингдек агар ушбу факт билан миллий хавфсизлик, муаллифлик манфаатлари боғлиқ бўлса, жиноий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида бевосита кўзда тутилган.
Ҳар қандай давлатда ахборот хавфсизлигининг хуқуқий таъминоти халқаро ва миллий ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига олади.
Хуқуқий бошқариш предметлари қуйидагилар.
- ахборот ҳимоясининг хуқуқий режими;
- ахборотлаштириш жараёнларида қонуний муносабат қатнашчиларининг хуқуқий мақоми;
- субъектларнинг, уларнинг ахборот структуралари ва тизимлари ишлаши жараёнининг турли босқич ва сатҳларидан хуқуқий мақомиини ҳисобга олган ҳолда, муносабатлари тартиби.

Download 70.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling