Ахборот хавфсизлигининг сиёсати, ахборотларга нисбатан мавжуд таҳдидлар ва улардан ҳимоялаш усуллари


Download 70.95 Kb.
bet4/6
Sana13.05.2023
Hajmi70.95 Kb.
#1457340
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИНГ СИЁСАТИ

Ахборот хавфсизлигининг сиёсати. Ахборот хавфсизлигининг сиёсатини ишлаб чиқишда, аввало ҳимоя қилинувчи объект ва унинг вазифалари аниқланади. Сўнгра душманнинг бу объектга қизиқиши даражаси, ҳужумнинг эҳтимолли турлари ва кўриладиган зарар баҳоланади.
Ахборотни ҳужжатлаштириш қатъий белгиланган қоидалар ёрдамида амалга оширилади. Бу қоидаларнинг асосийлари ГОСТ 6.38-90 «Ташкилий-бошқарувчи ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга талаблар», ГОСТ 6.10.4-84 «Унификацияланган ҳужжатлар тизими. Ҳисоблаш техника воситалари орқали яратилувчи машина элтувчиларидаги ва машинограммалардаги ҳужжатларга хуқуқий куч бериш» кабилар баён этилган. Бу ГОСТларда ахборотга ҳужжат хуқуқини берувчи 31 та реквизитлар кўзда тутилган, аммо бу реквизитларнинг барчасининг ҳужжатда мавжудлиги шарт эмас. Асосий реквизит – матн. Шу сабабли, ҳар қандай равон баён этилган матн ҳужжат ҳисобланади ва унга хуқуқий куч бериш учун сана ва имзо каби муҳим реквизитларнинг мавжудлиги кифоя.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларидан олинган ҳужжатлар учун алоҳида тартиб қўлланилади. Бунда, маълум ҳолларда, масофадан олинган ахборот электрон имзо билан тасдиқланади.
Юқоридаги келтирилган талаблар таҳлили кўрсатадики, уларнинг барчаси ахборотни ишлаш ва узатиш қурилмаларидан хуқуқсиз фойдаланиш, ахборот элтувчиларини ўғирлаш ва саботаж имкониятини йўл қўймасликка олиб келади. Бинолар, иморатлар ва ахборот воситаларининг хавфсизлик тизимини назорат пунктларини бир зонадан иккинчи зонага ўтиш йўлида жойлаштирган ҳолда концентрик ҳалқа кўринишида ташкил этиш мақсадига мувофиқ ҳисобланади (2-расм).

Хавфсизликнинг физик воситаларини танлаш ҳимояланувчи объектнинг муҳимлигини, воситаларга кетадиган ҳаражатни ва назорат тизими ишончлилиги даражасини, ижтимоий жиҳатларни ва инсон нафси бузуқлигини олдиндан ўрганишга асосланади. Бармоқ, кафтлар, кўз тўр пардаси, қон томирлари излари ёки нутқни аниқлаш каби биометрик индентификациялаш ишлатилиши мумкин.


Юқорида келтирилганларга хулоса қилиб, компьютер тармоқларини ҳимоялашда ахборот хавфсизлиги сиёсати қандай аниқланиши хусусида сўз юритамиз. Одатда кўп сонли фойдаланувчиларга эга бўлган корпоратив компьютер тармоқлари учун махсус "Хавфсизлик сиёсати" деб аталувчи, тармоқда ишлашни маълум тартиб ва қоидаларга бўйсиндирувчи (регламентловчи) ҳужжат тузилади.
Сиёсат одатда икки қисмдан иборат бўлади: умумий принциплар ва ишлашнинг муайян қоидалари. Умумий принциплар Internetда хавфсизликка ёндашишни аниқласа, қоидалар нима рухсат этилишини ва нима рухсат этилмаслигини белгилайди.
Одатда хавфсизлик сиёсати тармоқ асосий сервисларидан (электрон почта, WWW ва ҳ.к.) фойдаланишни регламентлайди ҳамда тармоқдан фойдаланувчиларни улар қандай фойдаланиш хуқуқига эга эканликлари билан таништиради. Бу эса ўз навбатида фойдаланувчиларни аутентификациялаш муолажасини аниқлайди.
Аммо хавфсизлик сиёсати расмий ҳужжат, у бир томондан Internet тақдим этувчи сервисларда ишлаш зарурияти, иккинчи томондан мос мутахассис-профессионаллар тарафидан ифодаланган хавфсизлик талаблари асосида тузилади.
Демак, компьютер тармоғида ахборотни самарали ҳимоясини таъминлаш учун ҳимоя тизимини лойиҳалаш ва амалга ошириш уч босқичда амалга оширилиши керак бўлади.

Download 70.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling