Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3. аХБОрОт ХиЗМати ХОДиМиНиНГ иШ ЖОйи
ахборот хизмати раҳбари:
● ахборот хизмати фаолиятини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади ; ● ҳокимликнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади ; ● ахборот хизматида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди ; ● ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди; ● ходимларнинг касб маҳоратини ошириш учун шароит яратади . 25 ● ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан тайёрлаш; ● ҳоким билан келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходим- ларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервью ва фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш; ● ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш ва жойлаш- тириш; ● ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш ; ● ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишонч- лилигини таҳлил қилиш; ● тушунтириш хатлари, раддиялар тайёрлаш ва ҳоказо. 2.3. аХБОрОт ХиЗМати ХОДиМиНиНГ иШ ЖОйи Ахборот хизматининг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун, мумкин қадар, унинг ишида зарур бўладиган қулай моддий-техник шароитлар- ни яратиб беришга ҳаракат қилиш керак. Хизмат биносига келувчилар учун шинам ва қулай, ўзининг сама- рали ишлаши учун барча керакли ас- боб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ҳар бир ходим за- монавий шахсий компьютерга эга бўлиши, ҳокимликнинг маҳаллий тизимига, Интернетга кира олиши шарт. Ахборот хизмати офиси сканер ва принтер ёки кўп функцияли мослама (принтер, сканер, факсимил мослама- си сингари, қўшимча функциялари бўлган нусха кўчириш аппарати) билан жиҳозланган бўлиши керак. Ахборот хизмати ходимининг иш столида кунда- лик дафтар, органайзер, иш телефони бўлиши лозим. Ахборот хизмати раҳбари телефон аппаратидан ташқари, факс билан ҳам таъминланган бўлиши шарт. Шу- нингдек, ахборот хизмати видеокамера, рақамли фотоаппарат, рақамли дикто- фонга ҳам эга бўлиши керак . Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling