Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
22
вазифалар функциялар 2. Ҳокимлик ва унинг раҳбарияти фаолияти тўғрисида жамоатчиликнинг объектив фикрини шакллантириш. ● Ахборот хизматининг фаолият доирасига кирадиган масалалар бўйича фуқаро ва ташкилотларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш; ● Жамоатчилик фикри ҳамда маҳаллий, республика ва хорижий ОАВнинг ҳокимлик фаолиятига муносабати ўзгариши тенденцияларининг таҳлилини ўтказиш, шунингдек, уларнинг таъсирини баҳолаш; ● Бир хилда талқин қилинмайдиган, ишониб бўлмайдиган, шунингдек, ҳокимликнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бошқа маълумотларни ўз ичига олган ОАВ ахбороти эълон қилинган тақдирда, ОАВ таҳририятлари ва журналистларнинг ҳокимлик фаолиятини ёритиш масалалари борасидаги нуқтаи назарини аниқлаштириш; ● Ҳокимлик вакиллари билан матбуот анжуманлари, брифинглар, учрашувлар ташкил қилиш ҳамда ОАВга турли хил масалалар бўйича ҳокимлик нуқтаи назарининг расмий изоҳларини тақдим этиш; ● Ҳоким ва ҳокимликнинг мансабдор шахслари оммавий чиқишларининг лойиҳалари, шунингдек, ОАВ орқали тарқатиш учун тайёрланадиган материалларнинг мониторингини ўтказиш ҳамда таҳлил қилиш. 23 2.2. аХБОрОт ХиЗМатиНиНГ тУЗиЛМаСи Ва КаДрЛар МаСаЛаЛари АХнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ унинг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали аниқлаб олинади. Вазифалар ҳажми кичик бўлган тақдирда, бир нафар матбуот котибининг ўзидан иборат ахборот хизматини ташкил этиш мумкин. Котиб энг кам техник воситалар ёрдамида ҳокимлик ахборот хизмати- нинг барча функцияларини бажаради. Агар шаҳар ёки туман аҳолиси зич жой- лашган ёки бу вилоят ҳокимлиги даражасида бўлса, у ҳолда штатлар бирлиги сонини ошириш мумкин бўлади. Бунда қуйидаги вариантлар бўлиши мумкин 4 : Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling