Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ахборот хиЗМати: Мақсади, функциялари ва туЗилМаси 18
ахборот хиЗМати
ходиМлари фаоли- ятининг ахлоқий жиҳатлари Аҳлоқнинг кадриятлар тизими сифатидаги таърифи Ахборот хизмати ходимининг ахлоқий қоидалари 2. ахборот хиЗМати: Мақсади, функциялари ва туЗилМаси 18 19 ахборот хиЗМати: Мақсади, туЗилМаси ва таМойиллари а хборот хизмати асосий мақсад ва вазифа- ларини аниқ билиши, ўз фаолиятига таал- луқли меъёрий-ҳуқуқий базага эга бўлиши – ахборот хизмати муваффақиятли фаолият юритишининг гаровидир. Мазкур бобда ахбо- рот хизматининг мақсад ва вазифаларига батафсил таъриф берилади. Кадрларни танлаш ва уларни лавозим мажбуриятларининг рўйха- ти бўйича тавсиялар келтириб ўтилади. Ушбу бобда келтирилган ахборот хизмати фаолия- тининг аҳлоқий жиҳатларига риоя қилинган ҳолда ўзининг мақсадли аудиторияси билан му- ваффақиятли ишлаш мумкин бўлган қатор ахлоқий меъёрлар келтирилади. Ахборот хизма- ти ходимларининг иш жойлари ва ахборот хизматида иш юритишни ташкил этиш бўйича тавсиялар тақдим этилади. 20 2.1. аХБОрОт ХиЗМатиНиНГ аСОСий МаҚСаД, ВаЗифа Ва фУНКЦиЯЛари Ҳокимлик ахборот хизматининг фаолияти шартли равишда икки – ички ва ташқи йўналишга бўлинади. ички йўналиш ташқи йўналиш Ҳокимликнинг таркибий бўлинмалари, унинг турли бўлимлари Фуқаролар, ОАВ, жамоат ташкилот- лари, тижорат ташкилотлари ва бошқа идораларнинг ахборот хизматлари БМТТДнинг “Маҳаллий ҳокимлик органларини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида 2010 йилда ахборот хизматларининг асосий истеъмолчилари (аҳоли, тадбиркорлар ва жамоат бирлашмалари)нинг фикрини ўрганиш мақсадида ўрганилган ҳудудларда жойлардаги давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқот ўтказилган эди. Мазкур тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, сўралганларнинг Жиззах вилоятида 20 фоизи ва Наманган вилоятида 38 фоизи ҳокимликлардан олинган ахборот материалларининг сифати ва уларни олиш тартибидан тўлиқ қаноатланмаганлигини кўрсатди. Сўралганларнинг катта қисми (Жиз- захда – 32 фоиз, Наманганда – 42,9 фоиз) берган аризаларига жавоб олмаган. Танланган ҳудудлардаги сўралганларнинг 80 фоизидан ортиғи ахборотни битта манбадан, масалан, ҳокимликнинг ахборот хизматидан олишни хоҳлашини баён қилган. Ижтимоий сўров маълумотларига кўра, респондентлар ўзлари ахбо- рот олишни истаган қуйидаги саволларни энг долзарб деб аташди: ● маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари; ● банклар фаолияти ва уларнинг хизматлари, кредитлар, заёмлар ; ● маҳаллий солиқлар ва солиқ ҳисоботи ; ● коммунал хизматлар ва тарифлар; ● соғлиқни сақлаш; ● ижтимоий ҳимоя ; ● таълим. Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling