Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


фуқаролар мурожаатлари қуйидаги ахборотни ўз ичига


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

фуқаролар мурожаатлари қуйидаги ахборотни ўз ичига 
олиши шарт: 

фамилия, исми, отасининг исми

фуқаронинг турар жойи тўғрисидаги маълумот;

таклиф, ариза ёки шикоятнинг мазмуни.
Мазкур маълумотлари йўқ бўлган мурожаатлар аноним ҳисобланади ва кўриб 
чиқилмайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғри-
сида”ги Қонунининг 2- ва 12-моддалари (янги таҳрирда).
!
Ахборот хизмати ходимлари ўз фаолиятида ахборот турлари, яъни, аудио, 
электрон ва матнли ахборотларни моҳирлик билан биргаликда қўллаш орқали 
ўз ишида янада юқори самарадорликка эришишлари мумкин. Бирор ҳудуднинг 
ахборот хизмати ходимлари ташаббуси билан тайёрланган, соддалаштирилган 
кўринишдаги график (жадваллар, фотосуратлар) матнли, рақамли (статистик 
маълумот) ахборотни ўз ичига олган мақолалар орқали шу жойда у ёки бу сек-
тор ривожланганлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Бундай чиқишлар, жонли мулоқотлар, маҳаллий телевидение ва радио орқали 
берилган интервьюлар аҳоли ва ҳокимлик ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаши 
мумкин.
Ахборот хизмати ходимлари томонидан ҳокимлик фаолияти тўғрисида 
тарқатиладиган барча ахборотлар 
холис, долзарб, ишончли ва фойдаланиш 
учун қулай бўлиши керак.


34
3.2. аХБОрОтНиНГ ХОЛиСЛиГи
холис ахборот – бу бирор-бир шахснинг фикрига боғлиқ бўлмаган ахбо-
ротдир. У аниқ бир субъект тўғрисида ҳар хил фикр-мулоҳазаларни ўз ичига 
олмаслиги керак.
Маслаҳат: Материалларни тайёрлашда ортиқча кўтаринки руҳдаги 
ва орттирма даражали сўзларни ишлатишдан ўзингизни тийинг: жаҳон 
андозалари даражасида, жуда ҳам гўзал, ажойиб, улкан, олий даражада, энг... 
ва ҳоказо.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling