Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
ахборотнинг ишончлилиги. Агар ахборот вазиятнинг асл ҳолатини акс
эттирса, у ишончлидир. Бундай ахборот объектив ҳам, субъектив ҳам бўлиши мумкин. Жиззах вилояти ҳокимлигининг айнан шу http://www.jizzax.uz сайти- да, шу жумладан, қуйидаги ахборот ҳам бор. У тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масаласига тааллуқлидир: жиззах вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтидан маълумот ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТУРАР ЖОЙ “Мамлакатимиз Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Респу- бликаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги 2107-сонли Фармонига мувофиқ ҳаётга босқичма-босқич жорий қилинаётган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш ва профилактика тадбирла- ри самарадорлигини оширишда соғлиқни сақлаш қуйи бўғинларининг роли жуда катта бўлмоқда. Жиззах вилоятида мазкур даволаш муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда, тиббий хизмат сифати яхшиланмоқда. Минтақанинг 175 та турғун тиббий шохобчаларида ҳозирда 299 та ши- фокор меҳнат қилмоқда. Турғун тиббий шохобчаларини малакали кадрлар би- лан тўлдириш учун ҳукумат ҳужжатига мувофиқ қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар-жойлар қурилмоқда. Хусусан, Жиззах туманида жойлашган “Ардошхон” турғун тиббий шо- хобча ходимлари учун 4 хонали коттеж қурилиб, уларда пудратчи – “Уй-жой таъмир” сервис маркази жамоаси томонидан пардозлаш ишлари якунланмоқда. Зомин тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ, “Қизилой” турғун тиббий ша- хобча шифокори учун тайёр коттеж сотиб олинган. Бу ерда ҳам охирги ишлар тугалланмоқда. Шунингдек, вилоятнинг Арнасой, Бахмал, Ғаллаорол, Фориш ва Янгиобод туманларида ҳам қишлоқ шифокорлари учун уй-жой қурилиши якунланмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling