Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


1-мисол: Бошқа давлат органларидан ахборотни қандай олиш керак?


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

43
1-мисол: Бошқа давлат органларидан ахборотни қандай олиш керак?
Ҳокимликнинг интерактив хизматлари тўғрисида ахборот бўлимини тўлдириш зарурати 
юзага келганда, ҳокимлик томонидан бериладиган лицензияларни бериш процедуралари 
тўғрисидаги ахборотни олиш лозим бўлади. Мисол учун, грампластинкалар, аудиокассеталар ва 
лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш 
тартиби тўғрисидаги ахборот керак.
Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, 
ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби бутун республика 
бўйича мажбурий ва ягона ҳисобланади, шу сабабли у республика аҳамиятидаги меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар таркибида мавжуд бўлади. Бу, ўз навбатида, мазкур турдаги ахборотни олиш 
учун ташқи манбага мурожаат қилиш кераклигидан далолат беради.
Республика аҳамиятидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни эълон қилиш мажбурий бўлиб, улар 
Ўзбекистон Республикасининг www.lex.uz Маълумотлар миллий базасининг ахборот-қидирув 
тизимида ҳам мавжуд. Шу тариқа, грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни 
ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш 
тартибини ахборот-қидирув тизимидан олиш мумкин.
Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, 
ёзиш, нусха кўчириш ва сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан амалга оширилади. 
Мазкур комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлик қилади.
Комиссия ишчи органи функцияларини Қорақалпоғистон Республикасининг Маданият 
ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маданият ва спорт ишлари 
бошқармалари бажаради. Сиз қайд қилинган лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ахборотни 
улардан олишингиз мумкин.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling