Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
ахборотнинг фойдалилиги ёки муҳимлиги
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
ахборотнинг фойдалилиги ёки муҳимлиги. Ахборотнинг фойдалилиги
унинг фуқаролар учун муҳимлиги билан белгиланади. Ҳокимликка мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ўзини қизиқтирган саволга жавоб олиши керак. Ахборот хизматлари орқали тарқатиладиган ахборот аҳолининг ҳуқуқий онгини оши- риш ва ахборот маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши лозим. Фикри- мизга далил сифатида, Жиззах вилояти ҳокимлигининг http://www.jizzax.uz расмий веб-сайтидан мисол келтириш мумкин: 39 3.3. аҲОЛиГа таҚДиМ ЭтиЛаДиГаН аХБОрОт тУрЛари Жойлардаги давлат ҳокимлиги ва бошқаруви органлари томонидан аҳолига тақдим этиладиган ахборот турлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қуйидаги очиқ ахборот турларини тақдим этади: ҳокимликлар тузилмаси ва фаолияти тўғрисида: ● ҳокимликлар тузилмаси, таркиби, функциялари, вазифалари, ваколатлари ва асосий фаолияти тўғрисида (ҳокимликнинг ҳуқуқий мақомини, жумладан, ҳокимлик, унинг таркибий бўлинмалари ҳамда бўйсунувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, функциялари ва вазифаларини белгилаб берувчи меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар); ● ҳокимлик фаолият соҳасида ҳукумат ва давлат органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисида (номи, мақсадлари, асосий вазифалари, буюртмачилари, бош бажарувчилари, амалга ошириш муддатлари ва кутилаётган натижалари); ● ҳокимликларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида (фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот, масъул шахслар); ● воқеалар ва фаолият тўғрисида, кадрлар ва тузилмавий ўзгартиришлар, қабул қилинган қарорлар, режалаштирилаётган ва ўтказилган тадбирлар тўғрисидаги хабарлар; ● режалаштирилаётган тадбир (йиғилишлар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, семинарлар, брифинглар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисида, бунда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этиши кўзда тутилади; ● ҳокимлик раҳбарлари ва ўринбосарлари тўғрисида (раҳбар ва ўринбосарнинг қисқача таржимаи ҳоли, фотосурати), ташриф буюрувчиларни қабул қилиш кунлари ва соатлари, боғланиш учун маълумот (телефон, факс рақамлари, почта ва электрон манзили); ● бўш иш ўринлари ва ҳокимликка ишга қабул қилишнинг шартлари тўғрисида; ● ҳокимликнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари ҳаракати тўғрисида; ● амалга оширилишида ҳокимлик иштирок қилаётган халқаро шартномалар тўғрисида; ● ҳоким ва халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида; ● ҳоким ва халқ депутатлари Кенгашларининг ўз кучини йўқотган меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида; ● ҳокимлик, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган маҳсулотлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) бўйича ўтказидалиган очиқ танлов (тендерлар) ва ким ошди савдолари тўғрисида. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling