Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
ҳокиМлик ахборот хиЗМатининг бош Мақсади
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
ҳокиМлик ахборот хиЗМатининг бош Мақсади
аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатиш, дав- лат ҳокимияти ва жойлардаги бошқарув органлари фаолиятига дахлдор ахбо- ротнинг очиқлигини таъминлаш ва ундан эркин фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади. 21 ахборот хизматининг вазифа ва функциялари вазифалар функциялар 1. Ҳоким томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш: ● Ҳокимлик маъмуриятининг баёнот, хабар, пресс-релизлари ва бошқа расмий ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш; ● PR-кампанияларни тайёрлаш ва ўтказиш (хабардорликни ошириш мақсадида жамоатчиликни хабардор қилувчи оммавий тадбирлар); ● Ахборот хизмати фаолиятининг мақсадларига мувофиқ ҳокимликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларидан ахборот йиғиш, ишлаш, сақлаш ҳамда тарқатиш; ● Ҳокимлик фаолиятига тааллуқли материалларини эълон қилиш учун (эфирга чиқиш учун) уларни тайёрлашда иштирок этиш, ҳокимлик бошқарув аппаратининг баёнот, хабар, пресс-релизлар ва бошқа расмий ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш; ● Ҳокимлик фаолияти доирасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ОАВда эълон қилинишини таъминлаш, уларни тушунтириш, Интернетда ҳокимликнинг веб-ресурсларини ташкил қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш; ● Ҳокимият фаолиятига оид ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш ва тарқатиш; ● Ҳокимлик фаолияти тўғрисида фуқароларнинг фикрини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказиш ҳамда ҳокимга тақдим этиш ва кейин эълон қилиш учун уларни таҳлил қилиш; ● Миллий ва хорижий ОАВ ва журналистлар билан ҳамкорлик қилиш, журналистларни ҳокимлик ҳузурида аккредитациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият юритиши учун шароитни таъминлаш, ОАВ мониторингини ўтказиш; ● Фуқароларнинг фикрлари, шикоят ва таклифларини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва раҳбариятга тақдим этиш; ● Ҳоким ва бошқа ҳокимлик ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling