Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
кўникмалари, мутахассислик бўйича иш тажрибаси, маълум бир ҳаёт таж-
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
кўникмалари, мутахассислик бўйича иш тажрибаси, маълум бир ҳаёт таж-
рибасига эга бўлиши зарурлигини ҳисобга олиш керак. Ахборот хизматининг бўлғуси ходимлари ОАВ ва давлат органлари қандай ишлашини яхши билиши хамда улар билан яқиндан ҳамкорлик қила олиш муҳим ўрин тутади. 24 2.2.1. ахборот хизмати раҳбари ахборот хизматини ҳоким томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган раҳбар бошқаради. Ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида ҳокимнинг матбуот котиби ҳам ҳисобланади. Тавсия қилинадиган лавозим йўриқномасига мувофиқ, ахборот хизмати раҳбари мазкур хиз- матнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда унга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари бевосита ҳокимга бўйсунади. Ахборот хизмати ходимлари эса бевосита ҳокимлик ахборот хизмати раҳбарининг қўл остида фаолият юритадилар. Ахборот хизмати ходимлари ахборот хизмати раҳбарининг тавсиясига кўра, лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Ахборот хизмати фаоли- ятининг ахборот, ҳуқуқий, моддий-техник ва транспорт таъминоти, шунингдек, хизмат ходимларининг ижтимоий-маиший таъминоти ҳокимликнинг таркибий бўлинмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Ахборот хизмати раҳбари турли тадбирларни ўтказишда уни ўтказиш би- лан боғлиқ ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш ҳамда ОАВ билан алоқа ўрнатиш учун жавоб беради. Ахборот хизмати раҳбари ҳокимликнинг бутун фаолияти- дан хабардор бўлиши шарт. ҳокимлик ахборот хизмати раҳбарининг асосий хизмат вазифалари: ● ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга ошириш учун ҳоким билан биргаликда медиа-режани ишлаб чиқиш ; ● ҳудудий ОАВ позицияси ҳамда ҳудуддаги жамоатчиликнинг ҳокимлик фаолиятига нисбатан фикри тўғрисида ҳокимни тезкор хабардор қилиш ; ● ҳокимга ҳудудий муаммолар тўғрисида қисқа ахборот хабарларини мунтазам (масалан, ҳафтасига 1 марта) тақдим этиш ; ● ҳокимлик фаолияти тўғрисида янгиликлар, лавҳалар ва бошқа материалларнинг чиқиши учун ахборот режасини ишлаб чиқиш (1-3 ой учун бўлгани маъқул); ● ҳокимлик фаолиятига дахлдор ахборот материалларини тайёрлаш (матбуот релизи, фото бюллетенлар, видео ва аудиоматериаллар, интервью ва ҳоказо) ; Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling