Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

ахборот хизмати раҳбари:

ахборот хизмати фаолиятини ташкил 
этади, режалаштиради ва назорат қилади
;

ҳокимликнинг бошқа бўлинмалари 
билан ўзаро ҳамкорликни амалга 
оширади


ахборот хизматида кадрларни танлаш 
ва жой-жойига қўйишни таъминлайди
;

ходимлар ўртасида вазифаларни 
тақсимлайди; 

ходимларнинг касб маҳоратини 
ошириш учун шароит яратади



25

ОАВ, бошқа ташкилот ва фуқаролар томонидан ҳокимлик фаолияти 
юзасидан берилиши мумкин бўлган саволларига жавобларни олдиндан 
тайёрлаш;

ҳоким билан келишилган ҳолда, ҳоким ёки бошқа ҳокимлик ходим-
ларининг матбуот анжуманлари, брифинглар, интервью ва фуқаролар билан 
учрашувларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

ҳокимликнинг расмий веб-сайти учун ахборотни тайёрлаш ва жойлаш-
тириш;

ҳокимлик ва ҳудуддаги бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ОАВ 
хабарларини мониторинг ва таҳлил қилиш
;

ҳокимлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган маълумотларнинг ишонч-
лилигини таҳлил қилиш;

тушунтириш хатлари, раддиялар тайёрлаш ва ҳоказо.
2.3. аХБОрОт ХиЗМати ХОДиМиНиНГ иШ ЖОйи
Ахборот хизматининг тўлақонли 
фаолият кўрсатиши учун, мумкин 
қадар, унинг ишида зарур бўладиган 
қулай моддий-техник шароитлар-
ни яратиб беришга ҳаракат қилиш 
керак. Хизмат биносига келувчилар 
учун шинам ва қулай, ўзининг сама-
рали ишлаши учун барча керакли ас-
боб-ускуналар билан жиҳозланган 
бўлиши лозим. Ҳар бир ходим за-
монавий шахсий компьютерга эга 
бўлиши, ҳокимликнинг маҳаллий 
тизимига, Интернетга кира олиши шарт. Ахборот хизмати офиси сканер ва 
принтер ёки кўп функцияли мослама (принтер, сканер, факсимил мослама-
си сингари, қўшимча функциялари бўлган нусха кўчириш аппарати) билан 
жиҳозланган бўлиши керак. Ахборот хизмати ходимининг иш столида кунда-
лик дафтар, органайзер, иш телефони бўлиши лозим. Ахборот хизмати раҳбари 
телефон аппаратидан ташқари, факс билан ҳам таъминланган бўлиши шарт. Шу-
нингдек, ахборот хизмати видеокамера, рақамли фотоаппарат, рақамли дикто-
фонга ҳам эга бўлиши керак
.

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling