27
2.4. аХБОрОт ХиЗМати ХОДиМЛари
фаОЛиЯтиНиНГ аҲЛОҚий ЖиҲатЛари
этика – бу шундай қадрият мезоники, унинг ёрдамида инсон нималар тўғри
ва нима нотўғри, холис ёки нохолис, адолатли ёки адолатсиз эканлигини аниқлаб
олади. Ахборот хизмати ходимлари учун ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрларга риоя
қилиш муҳим бўлиб, Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, қонунлари,
шунингдек, қонуности ҳужжатларига қатъий амал қилиш лозим ҳисобланади.
Нотўғри ёки қасддан бузилган ёки шахсни шахсий ҳаёт ҳуқуқларини бузадиган
маълумотни эълон қилиш нафақат ҳуқуқ, балки этика меъёрлари нуқтаи наза-
ридан ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган хато ҳисобланади.
Баъзи бир ахлоқий қоидалар:
●
ахборот хизмати ходимлари ОАВ ва бошқа
манбалардаги материаллардан
фойдаланганда муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак;
●
ахборот хизмати ходимлари ОАВ билан мулоқот чоғида ва фуқаролар
мурожаатларини ишлаш вақтида плюрализм (хилма-хиллик) тамойилини
ҳурмат қилиши керак;
●
одамлар ҳақидаги
шахсий маълумотларини, фақат уларнинг розилиги
билан эълон қилиш мумкин.
Ахборот хизмати ходими ахлоқ меъёрларини бузган ҳолда,
кўпинча қонунчиликни ҳам бузади.
Ахборот хизматининг сама-
рали ишлаши учун ахборот хизмати ходимларининг турли вази-
ятларда ўзини тутиши, маънавий-ахлоқий меъёрларини ўз
ичига
олган ички қоидаларни қабул қилиши тавсия этилади. Ходимни
ишга қабул қилиш вақтида лавозим бўйича йўриқнома
билан бир-
га, уни мазкур ахлоқий қоидалар билан ҳам таништириш лозим.
Ахлоқий қоидалар ахборот хизматининг муваффақиятларига
кўмаклашади, хизматнинг ходимлари ва фуқаролар билан муно-
сабатларни тартибга солади.