Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
14
объективлик тамойили. Ахборот хизмати ҳокимлик томонидан бирор-бир қарорни қабул қилиш вақтида далил ва фактлар ахборотда тўғри баён қилинишини таъминлайди. очиқлик тамойили. Ахборот хизмати ҳокимликка келиб тушаётган ва ахборотга тааллуқли барча шахсий сўров- ларни қаноатлантиради, ахборот очиқлиги тамойилининг чеклов- чи рўйхатга киритилганлигини асослай оладиган ҳолатлар бун- дан мустасно. долзарблилик тамойили. Ахборот хизмати вилоят (шаҳар, туман) ҳокими ёки унинг бошқарув аппарати аъзоларининг ОАВ вакиллари ва жамоатчилик билан биргаликда кўпчиликни қизиқтираётган саволлар ҳамда долзарб муаммолар муҳокамасига бағишланган учрашувларини мунтазам ташкил этади. тезкорлик тамойили. Ахборот хизмати фуқароларнинг мурожаатлари ва ижроия ҳокимияти ор- гани қабул қиладиган қарорларига ўз вақтида муносабат билдиради. Жавоб- ни фуқаролар учун қулай ва тушунарли шаклда, иложи борича, қисқа муддатда тақдим этиш мақсадга мувофиқ. Кўпи билан 3 иш куни давомида жавоб беришга ҳаракат қилган маъқул. Бироқ, ҳатто энг мушкул ҳолатда ҳам, фуқароларнинг му- рожаатларига жавоб қайтариш муддати қонун билан белгилаб қўйилган муддат- лардан четга чиқмаслиги керак. ижтимоий мўлжалланганлик тамойили. Ҳокимликнинг ахборот сиёсатини амалга ошириш давомида ахборот хизма- ти аҳолини яхши ҳимоя қилинмаган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонунлар, қонуности ҳужжатлари, давлат дастурлари ва лойиҳаларни ба- жариш жараёни ва натижаси ёритилишининг устуворлигини таъминлайди. Ах- борот хизмати фаолияти, унинг биноси ва ахборот маҳсулотлари имкониятлари чекланган шахслар учун қулай бўлиши шарт. Ахборот хизмати ахборот махфий бўлган, яъни давлат сирлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларида Download 3.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling