Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

ахборот хизмати
ахборот хизмати
Матбуот
фуқаролар


11
1.2. иЖрОиЯ ҲОКиМиЯт ОрГаНЛари аХБОрОт 
ХиЗМатЛари иШиНиНГ ЎЗиГа ХОС ХУСУСиЯтЛари
ахборот хизматининг фаолияти аҳолини хабардор қилиш ҳамда ҳокимлик 
(ҳокимлик бошқармалари) ва фуқаролар, шунингдек, маҳалла қўмиталари 
ҳамда турли хилдаги ННТ сиймосида фуқаролик жамияти институтларининг 
вакиллари ўртасида ишонч ва ҳамкорлик муҳитини яратишдан иборат. Ахбо-
рот хизмати турли коммуникация каналларидан фойдаланган ҳолда, ўз фао-
лиятини жамоатчиликка ёки маълум вазифаларни бажаришга қаратилган ҳар 
хил йўналишларда (масалан, давлат бошқаруви органининг обрў эътиборини 
шакл-лантириш) олиб бориши мумкин
Ахборот хизмати ўзининг вазифалари-
ни амалга ошириш учун юқори давлат бошқаруви органининг ахборот хизмати
турли даражадаги республика вазирлик ҳамда идораларининг ҳудудий ва тарки-
бий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилиши зарур.
Ҳокимликнинг ахборот хизмати ҳоким билан келишилган ҳолда ишлаб 
чиқилган ва тасдиқланган тартибларга ҳамда ахборот хизмати фаолиятини 
белгилаб берадиган бошқа ҳужжатларга қатъий риоя қилиши лозим. Ахборот 
хизмати ходимлари ахборотни узатилишига масъулият билан ёндашиши, мум-
кин қадар унинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаши керак. Бу ҳокимлик ва 
аҳоли ўртасида ўзаро ишонч муҳитини ташкил қилиш имконини беради.
Ҳокимликнинг матбуот билан му-
носабатларини унинг ахборот хизма-
ти йўлга қўяди. Ахборот хизмати хо-
димларининг нотўғри танланганлиги 
ҳокимликнинг эзгу ниятларига путур 
етказиши ва унинг фаолиятини профес-
сионал бўлмаган тарзда тақдим этиши 
мумкин. Ва, аксинча, малакали, ғайратли, 
фаол ахборот хизмати жамоаси иж-
роия ҳокимият органи фаолиятининг 
муваффақиятига кўмаклашиши мумкин. 
Замонавий шароитда айнан ахборот хиз-
матлари 

Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling