Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма


Download 3.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/98
Sana15.11.2023
Hajmi3.15 Mb.
#1777080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
UN Docs Effective-Communications Uzb

6. ахборот хиЗМати ишида
интернет-ресурслардан фойдаланиш 
95
6.1. Ижро ҳокимияти ҳудудий органининг расмий сайти 
98
6.1.1. 
Веб-сайтга қўйиладиган асосий талаблар 
102
6.1.2. 
Сайт учун ахборот ёзиш
104
6.1.3. 
Сайтдаги фотосуратлар, уларнинг ўзига хослиги ва долзарблиги 105
6.1.4. 
Сарлавҳа устида ишлаш 
106
6.1.5. 
Сайт дизайни 
109
6.1.6. 
Расмий сайтни ижтимоий тармоқларда оммалаштириш 
110
6.2. Ижтимоий тармоқларда ишлаш ва блог юритиш 
112
6.2.1. 
Ижтимоий тармоқларда ишлаш 
112
6.2.2. 
Блогларда фотосурат ва видеотасвирларни
жойлаштириш қоидалари 
116
Глоссарий 
118
Фойдаланилган адабиётлар 
122
Иловалар 
126


6
кириш сЎЗи
Давлат органларида бошқарув фаолияти самарадорлиги кўп жиҳатдан 
фуқароларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларига дахлдор у ёки бу муаммолар 
юзасидан асосли қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни олиш ва 
тарқатишнинг тўлақонлиги, ишончлилиги ҳамда долзарблигига боғлиқ.
Жамиятни ахборотлаштириш билан боғлиқ янги жараёнлар натижасида 
давлат ҳокимлиги ва бошқарувининг марказий ҳамда маҳаллий органларининг 
вазифалари, мақсадлари, фаолият тамойиллари ўзгарди. Давлатимиз раҳбари 
Ўзбекистон Ресубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 
2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма йиғилишидаги маърузасида таъкидлага-
нидек: “Фуқароларнинг эркинлиги ҳамда ахборотни олиш, уни ва ўз ғояларини 
тарқатиш ҳуқуқларини амалга ошириш каби таркибий қисмлардан иборат бўлган 
фуқароларнинг ахборот соҳасидаги эркинлиги ҳамда ҳуқуқларини таъминлаш 
Ўзбекистонда демократик жамиятни қуришнинг тамал тоши ҳисобланади”
1
.
Кундалик амалиётда ахборот алмашиш ҳажми мунтазам ўсиб бормоқда, бу 
маҳаллий ҳокимлик органларида ахборотни олиш, ишлаш ва уларга ўз вақтида 
жавоб бериш кўпинча қийинлик туғдиради. Ахборотни йиғиш ва ишлашнинг 
йўлга қўйилган пухта тизимининг йўқлиги, малакали кадрлар, инфратузилма 
ҳамда мазкур соҳага ихтисослашган тузилмаларнинг мавжуд эмаслиги туфай-
ли, жойлардаги давлат ҳокимлик органлари фуқароларнинг кўп саволларига ҳар 
доим ҳам тезкор жавоб бера олмайди.
Мазкур қўлланмада ҳокимлик раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунинг-
дек, ахборот хизмати ходимлари “Ахборот хизмати фаолиятини қандай ташкил 
этиши керак?”, “Фуқаролар ва ОАВ билан мулоқотда қайси коммуникациянинг 
қандай усул ва воситларидан фойдаланиш зарур?”, “Иш вақти ҳамда жойини 
қандай ташкил этиш керак?” ва бошқа шу сингари кўплаб саволларга жавоб 
топишлари мумкин. Қўлланма БМТТДнинг “Маҳаллий бошқарув тизимини 
қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида 
ташкил этилган ва тадқиқот ўтказилган Жиззах ва Наманган вилоятларидаги 
ахборот хизматлар фаолиятидан олинган мисол, диаграмма ҳамда фотосурат-
ларни ўз ичига олади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида қилган маърузасидан.



Download 3.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling