37
ахборотнинг долзарблиги – бу унинг айни пайтдаги аҳамияти ва муҳимлиги
билан белгиланади. Фақат ўз вақтида берилган ахборот инсон ва умуман,
жамият
учун фойдали бўлиши мумкин. Эскирган ахборот долзарблилигини йўқотади ва
кўп жиҳатдан фойдасиз ҳисобланади.
Бунга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг http://toshkent.uz расмий веб-
сайтидан мисол келтириш мумкин:
“тошкент шаҳар ҳокимлигида фуқароларни қабул
қилишни ташкил этиш тўғрисида:
- Тошкент шаҳар ҳокимлигида фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро-
ларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 446-II-сонли Қонуни (13.12.2002
йил янги таҳрирда), шунингдек, шаҳар ҳокимининг 2009 йил 5 мартдаги
42-сонли қарори ҳамда ҳокимликнинг 2007 йил 2 февралдаги 1-сонли регла-
ментига мувофиқ ташкил этилган.
- Бугунги кунда шаҳар фуқаролари шахсан шаҳар ҳокими томони-
дан тасдиқланган “Фуқароларни қабул қилиш жадвали”га мувофиқ шаҳар
ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан тайинланган кун ва соатларда
белгиланган хонада қабул қилинмоқда.
- Фуқароларни ҳоким ва унинг ўринбосарлари қабулига ёзиб қўйиш
ҳокимлик аппарати ишлари бошқармасининг умумий масалалар бўйича
бош мутахассиси томонидан амалга оширилади.
Шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари қабулига ёзилиш истагини бил-
дирган фуқаролар ўзлари билан паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа
ҳужжат, шунингдек, фуқароларнинг мазкур мурожаат юзасидаги унга
дахлдор бирламчи идора ва муассасага қилган мурожаатини тасдиқловчи
маълумотга эга бўлиши шарт.
- Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғри-
сида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, фамилия, исм, манзил
кўрсатилмаган, ёлғон маълумотлар, шунингдек, сохта имзоли мурожаат-
лар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: