Ахборот хизматлари учун амалий қЎлланма
Download 3.15 Mb. Pdf ko'rish
|
UN Docs Effective-Communications Uzb
пресс-релиз
● сарлавҳа Сарлавҳа қисқа ифода этилиши ва тадбирнинг моҳиятини акс эттири- ши лозим. ● лид (сўзбоши) — бу биринчи хатбо- ши бўлиб, унда материалнинг асл моҳия- ти баён этилади. у битта гапдан кўп бўлмаслиги керак. лидда қуйидаги ахборот берилади: 1) ҳодиса, тадбир иштирокчилари ва ҳоказо; 2) қандай ҳодиса, янгилик юз берди ёки беради; 3) ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлган ёки бўлади; 4) ҳодиса жараёни. ● асосий матнда, албатта, ҳодиса билан боғлиқ аниқ рақамлар, фактлар, ҳодиса иштирокчиларининг шарҳи келтирилиши керак. ● пресс-релиз сўнггида ташкилот тўғрисида маълумот берилиши керак: тўлиқ маълумотлар – фаолият йўналиши. ● аккредитация. ОАВ вакилларига тадбир иштирокчиси бўлиш тартибини маълум қилиш керак: рўйхат бўйичами ёки таклифномалар бўйичами? Бундан ташқари, ахборот хизматига таҳририят ва журналист тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш санаси кўрсатилиши керак. ● алоқа ўрнатиш ёки қайта боғланиш учун маълумотлар: ОАВ билан алоқада бўладиган шахс, лавозими, факс, электрон манзил, расмий сайт, телефон. Пресс-релиз реклама варақасига айланиб қолмаслиги, бир нашр варағидан ош- маслиги ва фақат битта янгилик тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Пресс-релизни ушбу янгилик билан қизиқадиган ОАВга юборган маъқул. сиз тақдим этган ахборот чоп этилишини хоҳласангиз, журналистларга нима ёқмаслигини билишингиз керак: ● Факс орқали ўтказилган хира нусха. Яхшиси, пресс-релизни электрон почта орқали юборинг. ● Матнда йўл қўйилган грамматик хатолар. Бу матн билан ишлаётган барчанинг ғашига тегади. Матнни жўнатишдан олдин текширинг. ● Ахборотни ўз вақтида узатинг, аммо нашрнинг навбатдаги сони чиқадиган вақтга тақаб эмас. Бундай қилсангиз, ахборот хизмати ахбороти ушбу сонга киритил- маслиги аниқ – ҳеч ким ахборот хизмати ходимининг масъулиятсизлиги туфайли газетанинг чиқишини кечиктирмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling