“ахборот-коммуникация технологиялари бўлими” низоми I. Умумий қоидалар
Download 239.42 Kb. Pdf ko'rish
|
AKT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлимнинг расмий номи
- II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ Бўлим қуйидаги вазифаларни амалга оширади
“АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БЎЛИМИ” НИЗОМИ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1.1. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Қўмита” деб юритилади) марказий аппарат таркибида ташкил этилиб, Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими (кейинги ўринларда “Бўлим” деб юритилади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг фармойишлари ва қарорларига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ахборот-коммуникация соҳасида қабул қилган қарорлари, Қўмита Низоми, қарорлари, буйруқлари, фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади 1.2. Бўлим ўз фаолиятини Қўмита бошқаруви (Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари) раҳбарлигида амалга оширади ва бевосита Қўмита раиси ўринбосарига бўйсунади. Бўлим ўз фаолиятини Қўмита марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда замонавий ахборот- коммуникация технологияларини (кейинги ўринларда АКТ) кенг жорий этиш, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ахборот, технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иш юритади. 1.3. АКТ бўлими Қўмита ташкилий тузилмасининг таркибий бошқармаси бўлиб юридик шахс ҳисобланмайди. Бўлимнинг расмий номи: ўзбек тилида - “Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими”; рус тилида – “Отдел информационно-коммуникационных технологий”. II. БЎЛИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ Бўлим қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 2.1. Қўмитада АКТни жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни тўплаш, сақлаш ва уларга ишлов бериш жараёнини автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини ташкил этиш; 2.2. Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмани шакллантиришни ва ривожлантиришни ташкил этиш; 2.3. Қўмитанинг тизимидаги ташкилот ва корхоналарда ахборот- коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-таҳлил маълумотлар билан таъминлаш; 2.4. Қўмита расмий веб-саҳифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш; 2.5. Қўмитанинг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш; 2.6. Қўмитанинг расмий веб-сайти ва Очиқ маълумотлар Порталида мажбурий эълон қилиниши керак бўлган очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатига мувофиқ Портал оператори томонидан ишлаб чиқилган жадваллар (шакллар)ни тўлдириш йўли билан очиқ маълумотлар тўпламларини шакллантириш; 2.7 Қўмитада замонавий ахборот технологияларидан фойдаланганда ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритиш, унга қатъий риоя этилишини таъминлаш. Download 239.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling