“ахборот-коммуникация технологиялари бўлими” низоми I. Умумий қоидалар


Download 239.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi239.42 Kb.
#1592840
1   2   3   4   5
Bog'liq
AKT

6. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
Бўлим ўзига берилган ваколатлар доирасида: 
Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган 
материаллар ва маълумотномаларни Қўмита ижро этувчи аппарати таркибий 
бўлинмаларидан ва тизим ташкилотлар ҳамда корхоналаридан белгиланган 
тартибда олиш ва сўраш; 
Қўмита ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмаларидан ва тизим 
ташкилотлар ҳамда корхоналаридан Бўлим фаолиятига доир Қўмита 
рахбарияти томонидан тасдиқланган техник вазифаларга ва лойихаларга амал 
қилишларини талаб қилиш; 
Қўмита ижро этувчи аппарати ва унинг тизимига кирувчи корхона ва 
ташкилотлар ходимлари томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш ва 
ахборот хавфсизлиги сиёсати бўйича тасдиқланган қоида ва йўриқномаларга 
амал қилишларини қатъий назорат қилиш; 
Қўмитанинг АКТ йўналиши бўйича барча мажлис, йиғилиш ва бошқа 
тадбирларида қатнашиш; 
Раҳбарият билан келишилган ҳолда тасдиқланган Бўлимнинг олдига 
қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга ошишини таъминлаш ҳамда 
Қўмита тизимидаги ташкилот ва корхоналар ходимларини ва бошқа 
корхоналарнинг юқори малакали эксперт ходимларини смета доирасида 
шартнома асосида ишга жалб қилиш; 
Белгиланган вазифалари доирасида Қўмита ва унинг тизимидаги 
корхона ва ташкилотларнинг иш услубларини ўрганиш; 
Заруратга кўра Қўмита бўлимлари, тизимдаги ташкилотлар ва 
корхоналарнинг мутасадди мутахассисларини идорада кўриб чиқиладиган 
масалаларни тайёрлаш ишларига жалб қилиш; 
АКТ ва замонавий ахборот технологиялари ярмаркаларида ва 
кўргазмаларида иштирок этиш; 
Қўмита ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларда АКТ ва 
замонавий ахборот технологиялари жорий этиш ҳамда такомиллаштириш 
юзасидан таклифлар киритиш
Қўмита таркибидаги корхона ва ташкилотларда ахборот коммуникация 
технологияларини жорий этиш ҳолатини жойларида ўрганиш ўтказиб, 
натижасига кўра далолатнома тузиб Қўмита раҳбариятига киритиш; 
Бўлим томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда амалга 
киритилган меъёрий хужжатларга зарурат туғилганда ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиб бориш ва уларнинг қонунчилик талабларига 
мувофиқлаштириш. 

Download 239.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling