“ахборот-коммуникация технологиялари бўлими” низоми I. Умумий қоидалар


 Бўлим қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади


Download 239.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi239.42 Kb.
#1592840
1   2   3   4   5
Bog'liq
AKT

7. Бўлим қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: 
Қўмитанинг ички меҳнат тартибларига риоя қилиш; 
Қўмита раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ва келган 
ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш; 
Ушбу ҳужжатда келтирилган барча вазифаларни тўлақонли бажариш; 


Бўлим ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини 
таъминлашга жавобгардир. 
8. Бўлим бошлиғи 
Бўлим бошлиғи лавозимига тегишли олий маълумотга ва камида 5 йиллик 
меҳнат стажига эга юқори малакали мутахассис Қўмита Бошқаруви раиси 
томонидан тайинланади, Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарига бўйсинади;
Бўлим бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қонунларига ва 
Қўмита раҳбарияти билан ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига 
ҳамда Қўмита ички интизом ва тартиб қоидаларига бўйсинади;
Ахборот-коммуникация технологиялари бўлимга бевосита раҳбарликни 
амалга оширади; 
Бўлим ходимлари ва бошқа ходимларни АКТ ва ахборот хавфсизлиги 
бўйича ишини ташкил қилади ҳамда бўлимга юкланган вазифалар ва 
функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради; 
Қўмита тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар АКТ бўйича масъул 
ходимлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини 
ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, 
уларнинг малакасини ошириш, АКТ соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта 
тайёрлаш ишларини амалга ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга 
танбеҳ бериш тўғрисидаги таклифларни раҳбариятга тақдим этади; 
Автомобиль йўллар соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан ҳар йилги дастурларни 
шакллантириш бўйича манфаатдор вазирликлар, идоралар, давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар таклифларини умумлаштиради;
Қўмита ривожлантириш бўйича ҳар йилги дастурларни шакллантириш 
бўйича таклифларни тайёрлайди, ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасида 
шартномалар, техник ва ишчи режаларни тайёрлайди. 
Қўмитанинг 
ҳаражатлар 
сметаларида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича 
тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ходимларни малакасини 
ошириш бўйича таклифлар, иш-режалар, чора-тадбирлар дастурларини ишлаб 
чиқиш ва амалга оширшни таъминлайди; 
Бўлим ваколатига тааълуқли юридик ва жисмоний шахсларнинг 
мурожаатлари билан иш олиб боради; 
Қўмита тизимига кирувчи корхона ва ташкилотлар АКТ бўйича 
текширишда иштирок этади; 
Белгиланган ваколатлар доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, 
вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда Қўмита манфаатларини 
ифодалашни амалга оширади; 
Бўлим бошлиғи вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бош 
мутахассис бажаради. 



Download 239.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling