58.Интранет сўзи нимани англатади?
-Интернет стандартлари, технологиялари ва дастурли таъминотдан фойдаланувчи ташкилот еки корхонанинг маҳаллий ҳисоблаш тармоги. Одатда интранет Интернет билан брандмауэр оркали богланган бўлиб, у тармокдан рухсатсиз эркин фойдаланишдан муҳофаза қилади.
59.Корпоратив тармоқ нима?
-Катта ташкилотнинг махалли" тармоги. Корпоратив тармок, корхона тармоги деб ҳам аталади, корхонада бажарилаётган барча ишларни автоматлаштириш учун мўлжалланган: янги махсулотларни лойиҳалашдан тортиб, уларни реклама қилиш ва сотишгача.
60.Клавиатура нима?
Клавиатура - бу компьютер ва компьютер хотирасига маълумотларни киритиш курилмаси.
61.Конвертор нима?
Конвертор - бу маълумотларни бир машина кодидан бошқасига ёки бир форматдан бошқасига қайта кодлаш учун мўлжалланган дастурий восита.
62.Логин нима?
Логин-бу Интернетга кириш учун фойдаланувчининг кайт номи.
63.Локал тармоқ орқали уланиш нима?
Локал тармоқ орқали уланиш - бу ажратилган каналдан фақат бир компьютер, балки локал тармокка бирлаштирувчи бир неча компьютерда фойдаланиш мумкинлиги.
64.Маълумотлар базаси (МБ) нима?
-Электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида қидириб топилиши ва қайта ишланиши мумкин бўлган тарзда тартибга солинган маълумотлар тўплами (масалан, мақолалар, ҳисоб-китоб);
65.Маълумотлар банки нима?
-Маълумотлар мажмуи.Маълумотларни марказлашган холда саклаш ва жамоа бўлиб фойдаланишнинг автоматлаштирилган тизими.
66.Маҳаллий тармоқ нима?
-Компьютер тармоғи. У маълумотлар аламашуви ва қимматбаҳо мосламаларини (принтер, сканер, плоттерлар ва ҳаказо) бирга ишлатиш мақсадида битта хона, бино ёки чекланган ҳудуд ичида бир-бири билан богланган бир неча компьютердан иборат.
67.Махфийлик (конфеденциаллик) нима?
Махфийлик (конфеденциаллик) -бу маълумотларга яширин равишда рухсатсиз киришдан ҳимояланишдир.
68.Мессенджер нима?
Мессенджер (инглизча Мassage-хабар)- у фойдаланувчилар кичик матн кўринишидаги хабар ё'ки ўзаро файл алмашишлари мумкин бўлган махсус дастурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |