103.Электрон ҳужжат юридик қучга эга бўлиши мумкинми?
Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга ҳисобланади.
104.Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити нима?
Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити- электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда рақамли имзони яратиш учун мўлж&тланган белгилар кетма-кстлигидир.
105.Электронрақамли имзонинг очиқ калити нима?
Электрон рақамли имзонинг очиқ калити- электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзонинг ҳақикийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлигидир.
106.Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш нима?
Электрон ракамли имзонинг ҳакиқийлигини тасдиқлаш - электрон рақамли имзонинг электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон хужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижадир.
107.Электрон тижорат нима?
Ахборот тизимларидан фойдаланган холда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларии бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолкяти электрон тижоратдир.
10.Элсктрон бизнес нима?
Здектрон бизнес-бу асосий бизнес жараёнларини Интернет технологиялари ёрдамида ўзлаштиришдир. Электрон бизнес кўйидагиларни ўз ичига олади-сотувлар, маркстинг, молнявий тахлил, тўловлар, ходимларни излаш' фойдаланувчиларни кўллаш ва хамкорлик муносабатларини қўллаш.
109.Ягона ахборот макони сўзи нимани англатади?
-Маълумотлар базалари ва банклари, уларни олиб бориш ва ишлатиш технологиялари, ахборот-коммуникацион тизимлар ва тармоқлар мажм>'и. У ягона тамойиллар ва умумий қоидалар асосида ишлаб, ташкилотлар ва фукаролар учун ахборот аламшинувини таъминлаш ҳамда уларни ахборотга эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
110.Яхлитлик (целостность) нима?
Яхлитлик (целостность) -бу маълумотларнинг актуаллиги ва қарама-карши бўлмаслиги, уларни рухсатсиз ўзгартирилиши ва бузилишидан ҳимоялашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |