Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Манфаатдор шахслар матрицаси. 
Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела 
бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали 
техника ҳамда технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча 
иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди.
Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, 
унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, 
харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини 
таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг 
асосий тамойилига айланган.
Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза 
ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида 


74 
таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш 
корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш 
мақсадида сифатли рақоботбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга 
ҳаракат қилади, етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий 
техника ва технологияларга таянади. Бугунги кунга келиб, туб 
аҳоли мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга 
ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай 
даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлган. Албатта, 
аҳолининг 
ўз 
мамлакатида 
ишлаб 
чиқарилган 
сифатли 
маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини 
кенгайтиришга, маҳсулот таннархини пасайишига, янги иш 
жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли 
ривожланиш асосида ахборот технологиялари ва коммуникация 
тизимининг самарали фаолияти ётади.
Ахборот тизимининг ривожланиши нафақат ишлаб чиқариш 
корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш 
борасида ҳам катта ютуқларга сабаб бўлди. Масалан: туризм 
соҳасида қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик 
жиҳатдан жойлашуви, қадимий обидаларга бойлиги хорижий 
сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда. Интернет 
орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни
ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг 
ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар сонининг йил 
сайин ошиб бориши бу борада ҳам рақобатни юзага келтирди
хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling