Ахборот коммуникация технологияларининг тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим


Дастурий-техник ечимлар ишлаб чиқиш


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/71
Sana09.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1474245
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71
Bog'liq
Электрон хукумат

Дастурий-техник ечимлар ишлаб чиқиш 
Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза 
ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида 
таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш 
корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш 
мақсадида сифатли рақаботбардош маҳсулот ишлаб чиқишга 
ҳаракат қилади. Етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий 
техника ва технологияларга таянади. Бугунги кунга келиб туб 
аҳоли асосан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид 
қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари 
сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб 
бўлганлар. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган 
сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш 
ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот тан нархини пасайишига, янги 
иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли 
ривожланишнинг 
асосида 
ахборот 
технологиялари 
ва 
коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади. Интернет 
орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни
ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг доимо 
ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар оқимининг йил 
сайин мамлакатимизга келишини ошиб бориши бу борада ҳам 
рақобатни юзага келтирди ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга 
туртки бўлди.
Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий 
маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 
тақозо этади, шунингдек жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига 
замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат 
қилади. 
Янги технологияларнинг жорий этилиши ҳукуматдан вақт 
категорияларига нисбатан жуда эътиборли бўлишни тақозо этади. 


93 
Маъмурий органлар томонидан келажакни ўйлаб қабул қилинган 
қарорлар технологиянинг ривожланиши билан тезда ўзгармоқда. 
“Электрон ҳукумат”ни жорий этишда йўл қўйилган хатолар 
молиявий жиҳатдан қимматга тушади, айниқса, фуқаролар ва 
тижорат соҳаси ходимларининг ишончини йўқотишдан эҳтиёткор 
бўлишни талаб этади. Мамлакатнинг электрон ҳукуматга ўтиши 
ҳукуматнинг янги шароитга мослашиш қобилияти қай даражада 
шаклланганлигини намойиш этиш имконини беради. Рақобатли, 
жаҳонда юз бераётган изчил ўзгаришлар даврида электрон 
ҳукуматни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардаги 
кечикиш мамлакат иқтисодий ривожланишида қимматга тушади. 
Электрон хизматнинг кенг жорий этилиши учун уни қоғоздаги 
жараёнлар каби тан олиниши ва қувватланиши лозим. Шунингдек, 
online режимида хизмат кўрсатишни муваффақиятли ривожланиши 
ахборотларнинг дахлсизлиги ва хавфсизлигини таъминлашга 
бевосита боғлиқ. 
Электрон технологиянинг шаклланиши ҳукумат фаолиятида 
бошқарув характери ўзгаришини тақозо этади. Ахборот жамиятида 
амалдагидан фарқли ўлароқ ҳукумат бошқарув органлари 
ваколатларидан келиб чиққан ҳолда янги тузилма ва бошқарув 
тамойилларига ўтилади. Одатдаги ҳукумат билан янги электрон 
ҳукумат бошқарув мезонлари орасидаги фарқни келтириб ўтамиз. 
Амалдаги қарор қабул қилиш жараёнлари назоратда ва буйруқни 
бажаришга асосланган бўлса, янги усулда асосий параметр 
сифатида розилик ва келишув ишлатилади. Амалдаги бошқарувда 
асосий эътибор ҳуқуқ ва вақтга қаратилган бўлса, замонавийда 
мажбурланмаган меёрларга, жамоанинг таклиф ва тавсияларига
келишувларга асосланган. Амалдаги давлат ҳукумат ва парламент, 
тармоқли жамиятда янги бошқарув оммавий давлат шаклини: 
комиссия, форум, демократик ташкилий гуруҳларни ўз ичига олади. 
Аввал ахборот бошқарув учун марказлашган ва махфий бўлса, энди 
ахборот тарқалган, очиқ тармоқли бўлиб, тармоқли форум, таълим 
ва бошқаларни ўз ичига олади, ахборот жараёнлари эса интерфейс 
ва протоколлар билан боғланган.


94 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling