“Ахборот технологиялари” факультети “Ахборот технологияларини дастурий таъминоти” кафедраси “маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар”


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/28
Sana21.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1219557
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Топшириқ 
Вариантлар: 
 
1. Берилган калитлар кетма-кетлигидан бинар дарахт ҳосил қилиш алгоритми ва дастурини тузинг. 
2. Берилган бинар дарахтнинг терминал тугунларидан ташкил топган янги мувозанатланган бинар дарахт 
ҳосил қилиш алгоритми ва дастурини тузинг. 
3. Берилган бинар дарахтнинг чап шохи тугунларидан ташкил топган мувозанатланган бинар дарахт 
ҳосил қилиш алгоритми ва дастурини тузинг. 
4. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Дарахт барча тугунларини ўрта арифметигини ҳисоблаш 
алгоритми ва дастурини келтиринг. 
5. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Ёзуви манфий бўлган дарахт тугунларини ўчирувчи дастур 
тузинг. 
6. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Ёзуви берилган калит қийматдан катта бўлган дарахт 
тугунларини ўчирувчи дастур тузинг. 
7. Берилган бинар дарахтнинг баландлигини аниқлаш алгоритми ва дастурини келтиринг.
8. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Дарахт барча тугунларини ўрта арифметигига тенг қийматли 
тугунни берилган бинар дарахтга киритиш алгоритми ва дастурини келтиринг. 
9. Кўп ўлчамли дарахтни бинар дарахт кўринишга келтиришнинг алгоритми ва дастурини келтиринг. 
10. Берилган бинар дарахтнинг оралиқ тугунларидан ташкил топган янги бинар дарахт тузиш алгоритми ва 
дастурини келтиринг. 
11. Берилган бинар дарахтдан калитлари ўсиш тартибда жойлашган бир боғламли рўйхат ҳосил қилиш 
алгоритми ва дастурини келтиринг. 
12. Бинар дарахтнинг барча барглари ёзувини чоп этувчи дастур ишлаб чиқинг. 
13. Бинар дарахтнинг барча оралиқ тугунлари ёзувини чоп этувчи дастур ишлаб чиқинг. 
14. Бинар дарахт баландлигини аниқлашнинг алгоритми ва дастурини келтиринг. 
15. Бинар дарахтнинг тугунлари сонини аниқлашнинг алгоритми ва дастурини келтиринг. 
16. Бинар дарахтда берилган тугунгача бўлган масофани аниқлашнинг алгоритми ва дастурини келтиринг. 
17. Бўш бўлмаган бинар дарахтнинг энг катта ва энг кичик калитли тугунларини аниқлашнинг алгоритми 
ва дастурини келтиринг.
18. Т1 ва Т2 бинар дарахтлар тенглигини текширувчи дастур тузинг. (Дарахтлар тенг дейилади, агар 
иккала дарахт мос учлари ёзув ва калитлари ўзаро тенг бўлса). 
19. Бинар дарахтда ўнгдан чапга кўрик ўтказиш дастури ва алгоритмини келтиринг. 
20. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Ёзуви (a,b) оралиқга тегишли бўлмаган дарахт тугунларини 
ўчирувчи дастур тузинг. 


28
21. Дарахт тугунлари ҳақиқий сонлар бўлсин. Ёзуви (a,b) оралиқга тегишли бўлган дарахт тугунларини 
ўчирувчи дастур тузинг. 
22. Берилган бинар дарахтдан калит қийматлари камайиш тартибда жойлашган бир боғламли рўйхат ҳосил 
қилиш алгоритми ва дастурини келтиринг. 
23. Бўш бўлмаган бинар дарахтнинг энг катта ва энг кичик калитли тугунларини ўрта арифметигига тенг 
калитли тугунни берилган дарахтга қўйиш алгоритми ва дастурини келтиринг.
24. Берилган бинар дарахтда калит қиймати илдизнинг калит қийматига энг яқин бўлган тугун калити ва 
ёзувини чоп этиш алгоритми ва дастурини келтиринг. 
25. Берилган бинар дарахтда калит қиймати илдизнинг калит қийматига энг узоқ бўлган тугун калити ва 
ёзувини чоп этиш алгоритми ва дастурини келтиринг. 


29

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling