Ахборот ва ахборот технологияси


Download 1.36 Mb.
bet16/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
Информатика

Дискеталар
Дискеталар маьлумотларни бир компьютердан иккинчисига ўтказиш ва маьлумотларни сақлаш учун ишлатилади. Асосан 5,25 ва 3,5 дюймли дискеталардан фойдаланилади . 5,25 (133 мм) дюймли дискеталар ҳажмига кўра турлича бўлади: 180,360 (Double Side/Double Density, DS/DD) Кбайт ва 1,2 (Double Side/High Density, DS/HD), 2 Мбайт. 1,2 Мбайтли дискеталар махсус магнит қопламага эга.Шунинг учун уларни 360 Кбайтли дискларни ўқиш қурилмасида ўқиш мумкин эмас.Улар махсус диск ўқиш қурилмасида ўқилади.Улар 360 Кбайтли дискеталарни ҳам ўқий олади. 360 Кбайтли дискеталар ички тирқишида қора тусдаги халқачага эга. 3.5 дюймли (89 мм) дискеталар ҳажми 0.72, 1.44, 2 ва 2.88 Мбайт.Улар ишончлироқ,чунки қаттик пластмасс қобиқ ичида жойлашган.Хозирги кунда 3.5 дюймли дискеталар кенгрок тарқатилган. 5.25 дюймли дискеталарнинг махсус ҳимоя тирқиши бор, агар у беркитилса, дискетага маьлумот ёзиш мумкин бўлмайди. 3.5 дюймли дискеталарда бу вазифани дискета пастки чап қисмида жойлашган махсус тугмача бажаради. 360 Кбайтли дискета 2 интервалда босилган 200 бетли маьлумотни сақлаши мумкин. 5.25 дюймли дискеталарни эҳтиётлик билан ишлатиш лозим,очиқ кисмларига кул теккизмаслик махсус конвертларга сақланиши зарур. Программалар кундан-кунга мураккаблашиши ва ҳажми ошиш билан уларни сақлаш учун махсус дискетлар яратилиш зарурати туғилади. Шунинг учун лазерли CD-ROM дисклари яратилди. Уларнинг ҳажми 650 Мбайтгача.Ҳозирги кунда улар катта ҳажмдаги программаларни,видео ва энциклопедик маьлумотларни сақлашда кенг қўлланилмоқда.
Дискет турлари 5,25 (DD) 5,25 (DD) 5,25 (HD)
Йўлакчалари 40 80 80
Йўлакчадаги секторлар 9 10 15
Секторлар сони 720 1600 2400
Ҳажми 360 Кбайт 800 Кбайт 1,2Мбайт
-----------------------------------------------------
Дискет тури 3,5 (DD) 3,5 (HD) 3,5 (HD)
Йўлакчалари 80 80 80
Йўлакчадаги секторлар 9 18 36
Секторлар сони 1440 2880 5760
Ҳажми 720 Кбайт 1,44 Мбайт 2,88Мбайт


Қаттиқ диск
Қаттиқ магнит диск компьютерда ишланадиган программалар ва маьлумотларни доимий сақлаш учун қўлланилади.Улар операцион система программалари, таҳрирлагичлар, программалаш системалари амалий программалар, маьлумотлар ва ҳоказолар. Қаттиқ дискларнинг ҳажми турлича бўлади: IBM PC XT да-20 Мбайт, IBM PC ATда 40Мбайт, 80386SX, 80386DX, 80486SX микропроцессорли компьютерларда - 110-120 Мбайтгача, 80486DX да 120-540, 640, 850 Mбайтгача.
Мураккаб ишлар учун, катта ҳажмли малумотлар учун 1-2 Гбайтли ва бундан юқори ҳажмдаги қаттиқ дисклар мавжуд. Зарур ҳолда қаттиқ дискни каттароқ ҳажмдагисига алмаштириш ёки бир неча дискдан фойдаланиш мумкин.
Монитор
Шахсий компьютернинг монитори (дисплей) экранга матнли ва графикли малумотларни чиқариш учун хизмат қилади.У икки хил режимда ишлаши мумкин: матнли ва график.
Матнли режимда дисплей экрани шартли равишда 80 та устун 25 сатрга бўлинади. Шу майдоннинг ихтиёрий жойида белгилар тасвирланади.
Бу белгилар катта ва кичик лотин ҳарфлари, сонлар ва ёрдамчи белгилар - ~ ! @ # $ % ^ & * ( ) - + = ; : \ { / } ? " бўлиши мумкин.
График режимда экранга матнли маълумотлардан ташқари расм ва график тасвирлар хам чиқарилади. Бунда белги ихтиёрий шрифт ва ўлчамга эга бўлади. Бу режимда экран нукталар тўпламидан иборат бўлади. Масалан, 640х200 имкониятли монитор экранда горизонталига 640 ва вертикалига 200 нуқтани тасвирлайди. Нуқталар сони ошиши билан тасвир сифати ошади.
Қуйидаги кенг тарқалган монитор турлари тафсилотларини келтирамиз:
1) MDA - оқ-қора, матнли - 80х20,2 та ранг, графикли - 640-200, 2 та ранг
2) CGA - рангли, матнли 80х25, 16та ранг, 320х200, 4та ранг, графикли - 640х200, 2та ранг

  1. Hercules - оқ-қора, матнли - 80х25 2та ранг, графикли - 720х348 2 та ранг

  2. EGA - рангли, матнли - 80х25; 16та ранг, 80х43; 16та ранг, графикли - 640х350; 16 та ранг

  3. VGA - рангли, матнли - 80х25, 16та ранг, гра

фикли - 640х480, 16та ранг

  1. SVGA - рангли, матнли - 80х25, 16та ранг, гра

фикли - 800х600, 16 та ранг
Ҳозирги кунда IBM PC компьютерлари асосан SVGA мониторлари билан, NOTEBOOK лар эса суюқ кристалли мониторлар билан таъминланган.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling