Ахборот ва ахборот технологияси


Download 1.36 Mb.
bet17/47
Sana18.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1556393
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Информатика

Принтерлар.
Принтер - маълумотларни қоғозга чиқарувчи қурилма.
Барча принтерлар матнли маълумотни, кўпчилиги эса расм ва графикларни ҳам қоғозга чиқаради. Рангли тасвирларни чиқарувчи махсус принтерлар ҳам бор.
Принтерларнинг қуйидаги турлари мавжуд: игнали, сиёҳли ва лазерли.
Игнали принтерлар - кенг тарқалган принтерлар тури. Унинг ишлаш қоидаси қуйидагича: принтернинг ёзиш бошчасида вертикал тартибда игналар жойлашган. Бошча ёзув сатри бўйлаб ҳаракатланади ва игналар керакли дақиқада бўялган лента орқали қоғозга урилади ва натижада қоғозда белги ёки тасвир пайдо бўлади.
Игнали принтерлар тезлиги бир бет учун 10 секунддан 60 секундгача.
Сиёҳли принтер сифати лазерли принтерга яқин ва нархи ҳам арзон.
Сиёҳли принтер шовқинсиз ишлайди. Шунинг учун ҳозирги кунда кўпчилик ундан фойдаланаяпти. Тезлиги бир бет учун 15 дан 100 секундгача.
Лазерли принтерлар босмахона сифат даражасига яқин сифатли ёзувни таъминлайди. У ишлаш нуқтаи назаридан нусха кўчирувчи ксероксга яқин, бунда фақат босувчи барабан компьютер командаси ёрдамида электрланади. Бўёк доначалари зарбланиб барабанга ёпишади ва тасвир ҳосил бўлади.
Тезлиги бир бет матн учун 3 дан 15 секундгача. Расм учун кўпрок, катта расмлар учун 3 минутгача вақт талаб қилади.
Ҳозирги кунда минутига 15-40 бетгача чоп этадиган лазерли принтерлар мавжуд.


Шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари


Тарихга бир назар.
Тарихий манбаларга кўра инсониятнинг ҳисоблаш ишларида иш унумдорлигини ошириш воситаси сифатида ҳисоблаш техникаси воситаларига бўлган эхтиёжи жуда олдин пайдо бўлган. Қадимги Хитой ва Русия юртларида содда хисоблаш воситаси сифатида идора счётлари қўлланилганлиги ҳам бизга тарихий манбалардан маълумдир.
XVII асрда немис олимлари В.Шиккард, Г.Лейбниц ва француз олими Б.Паскаллар арифметик амалларни бажарувчи дастлабки механик қурилмаларни яратдилар. Механик ҳисоблагичларни ривожлантиришда шунингдек руссиялик олимлар швед миллатига мансуб В.Т. Однер ҳамда П.Л.Чебқшевлар катта ҳисса қўшдилар. Улар яқин даврларгача (1980 йилларгача) кенг қўлланиб келган арифмометрни яратдилар. Бироқ юқорида зикр этилган ҳисоблаш қурилмалари ҳам ҳисоб-китобларни механизациялаштира олмади, чунки ахборотлар машинага қўлда киритилар эди. Ҳисоблаш техникаси тараққиётида англиялик математик Ч.Беббиджнинг ишлари алоҳида аҳамиятга сазовордир. Унинг томонидан яратилган "аналитик машина" исталган даражадаги мураккаб ҳисоблаш алгоритмини бажара оладиган машина эди. Ушбу машинада биринчи марта замонавий машиналарнинг асосий блокларига мос келувчи қурилмалар: хотира,арифметик қурилма, киритиш-чиқариш қурилмаларидан фойдаланилган эди. Ч.Беббидж ўз ишларида ҳозирги замон ЭҲМларининг асосини ташкил этадиган ҳисоблашларни программали бошқариш принципини таклиф этади. Бироқ унинг ўз замонасидан ўзиб кетган, катта аҳамиятга молик лойиҳа-ғояларини ўша даврнинг техник сабабларига кўра амалга ошириб бўлмади. Унинг ишлари ўлимидан сўнг 1888 йилда эълон қилинди ва юқори баҳоланди. 1854 йил Дж.Бул эълон қилган ва ишлаб чиққан кейинчалик мантикий алгебра деб номланган мулоҳазалар алгебраси ЭҲМнинг яратилиши ва ривожланиш тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мантиқий алгебра ҳозирги замон ЭҲМлари тузилган кўпчилик мантиқий элементларни ишлаш тартибини белгилаб берувчи математик аппарат сифатида фойдаланилади.
Америкалик Г.Холлериз 1890 йил аҳолини рўйхатга олиш учун маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштирадиган машинани яратди ва машинага ахборот тушувчи сифатида перфокартадан фойдаланди. 1896 йил перфокарта ва перфорацион саноқ машина ишлаб чиқарадиган фирмани тузди. Кейинчалик у ҳозирги пайтда замонавий ЭҲМлар ишлаб чиқарадиган жаҳондаги энг йирик IBM (International Business Mashines) фирмасига айланди.
1918 йил рус олими М.А.Бонч-Бруевич томонидан икки турғунлик ҳолатига эга бўлган триггер деб аталувчи электрон схема яратилиши ҳисоблаш техникасининг тараққиётида катта бурилиш ясади. Қайсики у ЭҲМларни асосий элементларидан бири бўлиб, ахборотларни - маълумотларни тасвирлаш шаклини ва уни қайта ишлаш қонун-қоидаларини аниқлаб беради.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling