34
ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
1-лаборатория машғулоти
Мавзу: Дастурни лойиҳалаш. Қўйилган масалани тизимли таҳлил
қилиш. Дастурий таъминот яратиш босқичларини аниқлаш.
Ишнинг мақсади:
Талабаларни дастурий таъминотни яратиш
босқичлари билан таништириш.
Қурилмалар:
мос дастурий таъминотлар ўрнатилган ўқув
компьютери.
Режа:
1. Дастурни лойиҳалаш. Дастурий таъминотни яратиш босқичлари.
2. Лаборатория ишини бажаришга мисол.
3. Лаборатория ишлари учун топшириқ вариантлари.
4. Назорат саволлари
.
1. Дастурни лойиҳалаш. Дастурий таъминотни яратиш босқичлари.
Масалани компьютерда ечиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
1. Масаланинг қўйилиши:
• Масала ҳақида ахборотлар йиғиш;
• Масаланинг шартини шакллантириш;
• Масалани ечишнинг охирги мақсадларини аниқлаш;
• Натижаларни ҳосил қилиш формаларини аниқлаш;
• Берилмаларни тавсифлаш (уларнинг турлари,
катталиклар
ҳаракат диапазони, структуралар ва ҳоказолар).
2. Масалани таҳлил қилиш ва моделини яратиш:
• Мавжуд аналогларни таҳлил қилиш;
• Техник ва дастурий таъминотларни таҳлил қилиш;
• Математик моделини ишлаб чиқиш;
• Берилмалар таркибини ишлаб чиқиш.
3. Алгоритмни ишлаб чиқиш:
• Алгоритмни лойиҳалаш усулини танлаш;
• Алгоритмни ёзиш формасини танлаш (блок-схемалар, псевдокод
ва бошқалар);
• Тест ва тестлаш усулларини танлаш;
• Алгоритмни лойиҳалаш.
4. Дастурлаш:
•
Дастурлаш тилини танлаш;
• Берилмаларни ташкил қилиш усулларини аниқлаш;
• Алгоритмни танланган алгоритмик тилда ёзиш.
35
•
Тестлаш ва тузатиш;
•
Синтаксис тузатиш;
• Дастур семантикасини ва мантиқий таркибини тузатиш;
• Тестли ҳисоблашлар ва тестлаш натижаларини таҳлил қилиш;
• Дастурни такомиллаштириш.
6. Масалани ечиш натижаларини таҳлил қилиш ва керак бўлганда
математик моделни аниқлаш.
7. Дастурни кузатиш:
• Маълум бир конкрет масалани ечишга дастурни мослаштириш;
•
Масалани ечишга,
математик моделга,
тестлашга ва дастурдан
фойдаланишга ҳужжат тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: