Ахборот ва педагогик технологиялар факультети


 Дастурларни дастурлаш тиллари ёрдамида яратиш


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/38
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1561244
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
1111dasturlash texnologiyalari

1. Дастурларни дастурлаш тиллари ёрдамида яратиш. 
 
Дастурий модулни яратишда қуйидаги тартибга амал қилиш тавсия 
этилади: 
– модул спецификациясини назорат қилиш ва ўрганиш, дастурлаш тилини 
танлаш; 
– алгоритмни танлаш ва берилмалар структурасини аниқлаш; 
– модулни дастурлаш (кодлаш); 
– модулни текшириш; 
– модулни компиляция қилиш. 
Биринчи босқич. Дастурий модулни яратишнинг бу босқичи асосан 
дастур структурасини пастдан юқорига назорат қилиб чиқишни тақозо 
қилади. Модул спецификацияларини ўрганиб чиқиш эса шу модулни 
лойиҳалашда керак бўлади. Шундан кейин дастурлаш тили танланади.
Иккинчи босқичда қўйилган масалани ечишнинг алгоритми 
мавжудлиги аниқланади. Агар бизнинг масалага мос алгоритм топилса, 
ундан фойдаланиш лозим бўлади.
Учинчи босқичда модул танланилган алгоритмик тилда яратилади. 
Туртинчи босқичда дастурий таъминот сифати спецификацияси 
асосида модул матни такомиллаштирилади.
Бешинчи босқичда дастурий таъминотнинг мантиқи қўлда назорат 
қилинади.


45
2. Дастур хатоларини баҳолаш ва тузатиш. 
Дастурий таъминотни тузатиш – бу дастурдаги хатоларни аниқлаш ва 
уларни тузатиш жараёнидир.
Дастурий таъминотни тестлаш – бу маълум бир олдиндан режа 
асосида дастурий таъминотни назорат қилиш жараёнидир.
Шундай қилиб, тузатиш жараёни учта операцияни кўплаб марта 
такрорлашдир:
– тестлаш, унинг ёрдамида дастурий таъминотдаги хатолар аниқланади;
– дастурлардаги ва дастурий таъминот ҳужжатларидаги хатоларни 
локализациялаш;
– дастурни таҳрирлаш. 
3. Олинган натижаларни таҳлил қилиш. 
Тест берилмалари хатоларни келтириб чиқарадиган шартларнинг
ҳаммасини текширишни таъминлаши лозим:
• алгоритмнинг ҳар бир тармоқланиши текширилиши лозим;
• ҳар бир навбатдаги тест олдингиларидан фарқли шартларни 
текшириши лозим;
• биринчи тест жуда ҳам содда бўлиб, у фақат дастурнинг ишлашини 
текшириши лозим;
• Тестдаги арифметик операциялар сони максимал камайтирилиши 
лозим;
Мисол. Квадрат ax
2
+ bx + c = 0 тенглама ечимларини топишга тестлар 
системаси:

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling