Ахлатхона (парча)


Вита. Бўлди, Лёнчик, бўлди... Истасанг, дала ҳовлига чиқиб да-мингни ол, а? Кейин бафуржа гаплашамиз, хўпми? Доцент


Download 19.1 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi19.1 Kb.
#1532969
1   2   3   4   5
Bog'liq
АХЛАТХОНА (қисқартирилган)

Вита. Бўлди, Лёнчик, бўлди... Истасанг, дала ҳовлига чиқиб да-мингни ол, а? Кейин бафуржа гаплашамиз, хўпми?
Доцент. Йўқ, томоша тамом, Вита... Агар шунчаки рашк қилиб ёки жаҳл устида уйдан чиқиб кетганимда бошқа гап эди. Одатимни биласан-ку, лов этиб ёнаман-у, дарров ўчаман. Бу ерга мени кимдир чақирди, Вита. Ту-шуняпсанми, чақирди... Шу ер ёқади, қулай, шинам... Асабим ҳам жойида,
уйқум ҳам тинч... Тушундингми?
Вита (алам билан). Тушундим! Омадинг чопиб турганда балодай юрувдинг! Ўзинг айтгандай, эгилиб-букилиб, тиржайиб, малай бўлиб! Ке-рак бўлиб қолганда мениям бировларнингн тўшагига тўғриладинг, кимга-дир югурдак бўлиб вино ташидинг, аллакимларга нутқ ёздинг! Сал омад кетувдики, бу кишимнинг виждонлари уйғониб қопти! Мана шу лаънати алғов-далғов, тўполонлар бўлмаганида илгари қандай яшаган бўлсанг, шундай яшайверардинг-ку!
Доцент. Яшайверардим.
Вита. Бўлмаса нега энди ўзингни бечора, жабрланган қилиб кўрсат-япсан?!
Шунақа латталигингни илгаридан билардим. Дугоналарим севги-муҳаббат деган нарсаларга тупуриб, бой-бадавлат, амали бор одам-ларга эрга тегиб олишди. Мен бўлсам сени танладим. Чунки севардим. Мужмал, латтачайнар бўлсанг ҳам севардим. Ҳечқиси йўқ, ўзим одам қи-либ оламан, деб ўйладим. Кейин таниш-билишларни ишга солдим, елдим-югурдим, ишқилиб сени ўшалар даражасига олиб чиқдим! Хўп, энди шуна-қа бўп қопти, нима бўпти? Мен нима қилай? Ўзимни осайми? Осолмайман – Глеб бор.
Доцент. Глеб бунақа отани бошига урадими? (Изтиробли.) Ахир мен уни туғилиши билан ёлғонга йўргакладим, ҳаромдан дастурхон ёздим! У шўрлик кўзини очиб мен яратган, пуф деса қулаб тушадиган омонат дун-ёни кўрди!.. Йўқ, яхшиси, мени тинч қўй. Агар қўлингдан келса уни ўзинг тарбия қил...
Вита. Яхши. Унда эртага милиция билан келаман.
Доцент. Жуда яхши. Мени жиннихонага обориб тиқишади. Нима фарқи бор – жиннихонами, ахлатхонами! Тинч бўлса – бўлди. Лекин, уйга қайтиш йўқ!..
Вита. Паспортинг, бошқа ҳужжатлар қани? Уйни остин-устин қи-либ тополмадим?

Download 19.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling