Ахлатхона (парча)
Download 19.1 Kb.
|
АХЛАТХОНА (қисқартирилган)
АХЛАТХОНА (парча) Алексей ДУДАРЕВ белорус ёзувчиси таржима: Ш.Бошбеков Вита киради. Унинг хатти-ҳаракати, кийиниши, ҳатто қўлидаги соябони ҳам ўзига ниҳоятда ярашган. Вита (Кутилмаган-да шаллақилик қилиб бақира бошлайди, соябони билан Доцентнинг дуч кел-ган жойига тушира кетади.) Ярамас!.. Латта!.. Қўрқоқ!.. (Доцент жойидан қимирламас, фақат қўллари билан юзини тўсарди) Хавотир оладиям деб ўйламайсан. Таниш-билиш борми, ҳушёрхона борми, касалхона борми, ҳамма ёққа қўнғироқ қилиб чиқдим. Доцент. Ўликхонага хабар қилмабсан-да! Вита. Ўликхонаям қолгани йўқ. Кунига икки марталаб телефон қилдим. Бу ерга қочиб келиб кимга, нимани исботламоқчисан? Нима-ни? Доцент. Ҳеч кимга ҳеч нимани исбот қилмоқчи эмасман. Шу ер менга ёқади, маза қилиб яшаяпман. Вита. Ҳозир ҳамма жойда штат қисқаряпти, бўшатишяпти. Нима, битта сен шунақа бўпсанми? Доцент. Ҳа, битта мен шунақа бўлдим! Вита. Кеча сени Глеб сўради. Доцент. Кетганимга шунча кун бўпти-ю, энди сўрадими? Вита. Нега “энди” бўларкан? Илгариям сўрарди... Доцент. Нима деб сўради? Вита. Дадам қани, деди... Доцент. Ёлғон. Глеб мени унақа демайди. “Анави қаёққа кетди” деб сўрайди. Мен унинг учун ота эмасман, анавиман! Тўғри, шундай ҳам бў-лиши керак... Вита. Эй, худойим, кимга ўхшайсан-а?.. Доцент. Ҳозир ўзимга ўхшайман. Одамнинг ўзига ўзи ўхшаб яша-ши қанчалик ҳузурбахш эканини билсанг эди! Ўзим ҳамма қатори оддий-гина одамман-у, лекин бошқача бўлгим келиб қолди! Мана, оқибати: ҳаёт супринди мисол ахлатхонага ирғитиб ташлади! Вита. Қўйсанг-чи... Доцент. Бувамни, отамни, онамни қул, малай руҳида тарбиялашди! Менгаям улардан малайлик мерос бўлиб қолган. Малай! Менинг қарғиш урган авлодим умрбод кимларгадир эгилиб, қўрқиб, титраб-қақшаб яшади! Бувам аввалига оқлар осиб кетмасин деб қўрқди, кейин қизиллар отиб таш-ламасин деб қўрқди! Отам комсомол фаолларидан эди. Қулоқларнинг кал-та милтиғидан ажал кутди, кейин эртаю кеч НКВД ана олиб кетади-мана олиб кетади, деб яшади. Мен урушдан кейин туғилганман. (Алам билан қичқириб.) Урушдан кейин туғилиш нималигини биласанми ўзинг!? Улар пешанасида шўри билан туғилади!.. Қўрқмай яшашнинг фақат битта йўли бор, деб ўйладим. Уям бўлса – мансаб, амал! Амал пиллапоясининг мум-кин қадар тепароғига чиқмоқчи бўлдим. Шунда бошқа қўрқоқлар устидан ҳукмимни ўтказаман, деб ўйладим! Лекин, олмоқнинг бермоғи бор, ҳамма нарса учун ҳақини тўлашинг керак экан. Шон-шуҳрат учун талант билан, тўкин-сочин ҳаёт учун машаққатли меҳнат билан... тўлаш керак экан. Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling