Ахлатхона (парча)


Вита. У нима деганинг? Доцент


Download 19.1 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi19.1 Kb.
#1532969
1   2   3   4   5
Bog'liq
АХЛАТХОНА (қисқартирилган)

Вита. У нима деганинг?
Доцент. Шунақа деганим! Неча марталигини билмайман-у, лекин бир мартасига ўзим гувоҳман... Тўғрими?
Вита. Нима – тўғрими?
Доцент. (аламли жилмайиб). Бўзчи билганини тўқийди-да: мен амалдорларга башарам билан куламан, сен – тананг билан...
Вита. Худо урсин агар, ҳеч нима бўлгани йўқ!
Доцент. Худо уришни билмайди-да, бўлмаса қанчадан-қанча одам-нинг қовоғи кўкариб юрарди. Қизиқ, нега энди одамзод бошига кулфат тушгандагина худони эслаб қолади? Соғ-саломат, ўйнаб-кулиб юрганида эмас? Эсингдами, дала ҳовлида ўша хомсемиз оғзидан сўлаги оқиб сенга суйкалганида, негадир, худони эсламадим. Сен ўзингни мажбурлаб, унга кўз сузганингда ҳам худо ёдимга келмади!..
Вита (йиғламсираб). Бўлмаган гап!..
Доцент. Кейин у мени винога жўнатди... Мен индамай чопқиллаб чиқиб кетдим! Нега? Нима учун? Олдимизга битта суяк ташлаши учун. Те-кингина, мўмайгина – суяк! Бутун оиламиз билан ўша суякни миннаддор бўлиб кемириб, унинг олдида думимизни ликиллатиш учун! Мен аппарат-га ишга ўтганимдан бери ўғирлик билан кун кўряпмиз, Вита! Топганим – ҳаром! Ўғлимизниям ҳаром билан боқдик!.. Ўшанда лаънати винони топ-дим. Келсам икковинг қўзиқорин қовураётган экансизлар. Кўйлагингнинг битта тугмаси узилиб тушибди...
Вита. Ёлғон!..
Доцент. Глеб кўзларимга тикилганча эркакча овоз билан: “Қаерда юрибсиз?” деди. Унинг нигоҳига дош беролмай, бошини силамоқчи бўл-дим. У бошини шунақанги кескин тортдики, умуртқалари қарсиллаб кетди. Биз бу ёқда вино ичиб, қўзиқорин еяпмиз, Глеб нарига хонада кўксини зах-га бериб, ўксиб-ўксиб йиғлаб ётибди... Энди билсам, у мени кўмиб бўлиб, қабрим тепасида йиғлаётган экан... Ўшанда кўзларингга узоқ тикилдим, уларда машаққатли ва ифлос ишдан сўнгги ҳорғинлик бор эди...
Вита. Бас қил!!! Ўзингнинг хотининг ҳақида шунақа дейишга уял-майсанми?!
Доцент. Йўқ, гап икковинг ўрталарингда бирон нима бўлган-бўлма-ганида эмас, Вита. Гап шундаки, у кўкрагингга қўл чўзганида ҳеч қанақан-ги рашк, ғазаб ҳиссини туймадим! Қайтанга хурсанд бўлдим, тушуняпсан-ми, енгил тортдим! Бошлиқ мени ўзига яқин олиб “сен”сирашга ўтди. Бун-дан ҳам хурсанд бўлдим! Мен билан уриштириб вино ичяпти – ўзимда йўқ шодман! Ана шуни кечиролмайман...

Download 19.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling