Ахлатхона (парча)
Вита. Нима, сен меҳнат қилмадингми? Ҳақини тўламадингми? Доцент
Download 19.1 Kb.
|
АХЛАТХОНА (қисқартирилган)
Вита. Нима, сен меҳнат қилмадингми? Ҳақини тўламадингми?
Доцент. Тўладим! Лекин нима билан? Малайлик билан!!! Хушомад билан!!! Бу замонда хушомад ҳам товар экан! (Ўрнидан туриб.) Менга бир қарагин! Қара, яхшилаб қара! Ахир менинг ҳамма жойим хушомад қилиб, тиржайиб турибди-ку! Юзим, қўлим, гавдам, бўйнимдаги бўйинбоғимгача ялтоқланиб, илиқ-милиқ, ёпишқоқ, жирканч табассум билан тиржайиб ту-рибди!!! Вита. Ўзингни бос, Лёньчик, бўлди, бўлди... Асабларинг чарчабди. Ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади... Замон шунақа бўп кетди, Лёня... Майли, чи-даймиз. Бу кунлар ҳам ўтар, дунё яна асл ҳолига қайтар... (Асабий.) Ҳечқи-си йўқ... Бу қайта қуриш деган лаънати бир кун бўлмаса бир кун тугайди-ку! Ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади, Лёня... Доцент. Кимнидир ғажиб, еб, ўрнига ҳеч нарса бермасдан яшадим! Бировларнинг ризқини ўғирлаб ризқ топдим, обрўсини ўғирлаб обрў топ-дим, умрини ўғирлаб умр кўрдим!.. Ана энди ҳар куни эрталаб тураман-у, қандай қилиб бир бурда нонимни ҳаллоллаб есам, деб ўйлайман. Эшакдай ишлашга, эрталабдан кечгача итдай тилимни осилтириб зир югуришга ро-зиман, фақат ноним ҳалол бўлсин!.. Ўзлигимга, аслиятимга қайтмоқчиман, Вита... Вита. Майли, Лёник, майли, хоҳлаганингдай яша... Нима десанг – шу. Ўлиб кетмайдими ҳаммаси! Қисқартирса қисқартиришибди, нима бўп-ти шунга? Иш дегани топиладиган нарса, Лёня. Фақат ўзингни қўлга ол... Доцент. Нима иш қиламан? Қўлимдан нима келади? Эгилиб-буки-лиш ва тиржайиш келади, холос! Раҳбарларнинг кўнглини олиш келади! Тариқча маъно бўлмасаям чиройли гапириш келади! Булар менинг қон-қо-нимга сингиб кетган, Вита! Рост гапиришга танамдаги ҳар бир ҳужайра қаршилик кўрсатади! Газеталарни ўқисам юрагим ёрилиб ўлиб қолай дей-ман. Бунинг ҳаммаси ўткинчи нарса, деб ўзимни овутаман, лекин бу ўтиб кетмайди! Биз ўтиб кетамиз, биз! (Бироз сукутдан сўнг.) Оз бўлса ҳам бир тўда оломонга раҳбарлик қилдим. Алам қиладиган жойи шундаки, ўша оломондан ҳеч ким, бирон тирик жон мен қилган пасткашликни қилмайди! Ҳатто бўри ҳам хиёнат учун ўз жуфтини ғажиб ташлайди, мен шунга ҳам қодир эмасман – кўз юмиб кетавераман! Download 19.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling