Доцент. Ахлатхонага ташлавордим. Бу ердалигимни қаердан бил-динг?
Вита. Шофёр қўшнимиз кўрибди. Комбинатнинг чиқиндиларини ташийди. Бу ерга қанақа дори сепишини биласанми? Қаерда яшаётганинг-га ақлинг етадими ўзи!?
Доцент. Етади!!! Етади!!! Нима учун бу ерда яшаётганимни ҳам яхши била-ман! Нима бўлишиниям билиб келганман! Энди жўна.
Вита. Бўпти, шу ер сенга ёқибдими, бирга яшайверамиз. Глебниям олиб келаман.
Доцент. Унда мен кетаман! Ҳар ким ўз кунини ўзи кўрадиган за-монда яшаяпмиз, Вита! Омон бўл.
Вита. Лёня!..
Доцент. Нари тур! Кўргани кўзим йўқ сени! Агар яна бир марта шу ерда кўрсам, қўлимга тушган нарса билан бошингни ёриб, тўғри милиция-га бораман!
Доцент. Сен ҳозир эрингни эмас, унинг қолган-қутган қолдиғини кўриб турибсан! Шу яримта жонимниям тинч қўймайсанми?! Қора ерга ки-риб кетгунимча тепкилайверасанми?! (Пальтосини олиб, югуриб чиқиб ке-тади.)
Вита ҳолсизгина курсига ўтиради.(чироқ)
Do'stlaringiz bilan baham: |