Ҳақиқат мфй раиси М. Маҳмудова “ ” 2022 йил Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида ўтказилган “Обод махалла” йиғилиш № Баёни
Download 41.54 Kb.
|
1 2
Bog'liq2 5217459067827527004
- Bu sahifa navigatsiya:
- К у н т а р т и б и д а г и м а с а л а
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Ҳақиқат МФЙ раиси _________ М.Маҳмудова “___” ___________ 2022 йил Мирзаобод тумани Ҳақиқат маҳалласида ўтказилган “Обод махалла” йиғилиш № Баёни 23.08.2022 йил Ҳақиқат МФЙ Йиғилиш раиси Ҳақиқат МФЙ раиси : М.Маҳмудова Қатнашдилар: Миозаобод туманидаги Махалла раислари хоким ёрдамчилари Оила Хотин қизлар фаоллар Туман хокимлик мутахасис рахбарлар К у н т а р т и б и д а г и м а с а л а : Маҳалла аҳолиси орасида Обод махалла обод кўча обод хонадон шиори остида намунали хонадони аниқлаш . 2.Фарзандлар, айниқса қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш тадбирларини амалга ошириш 3.Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақилигини 31 йиллигига тайёргарлик Йиғилишни “Ҳақиқат ” МФЙ хотин-қизлар фаоли Р.Асилова очиб берди ва кун тартибидаги масалалар билан йиғилганларни таништирди. Махалла — муайян миллий, ахлоқий ва маиший тартиб-қоидалар-га риоя қилиш, маърака-маврид, яхши-ёмон кунларни бирга утказиш, ахилликни таъминлашга хизмат қиладиган ижтимоий-иқтисодий ва худудий жамоадир.Шарқда, хусусан, Узбекистонда азал-азалдан жамоа булиб яшаш анъ-аналари қадрлаб келинган. Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, "Гўзаллик салонлари", дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қиладиган ошиёндир .Мана шу маҳалла аталмиш ошиёнда аҳолиси орасида эзгу ғоялар, миллий аҳлоқий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас аънаналарни сингдиришга қаратилган тизимли –тарғибот ишларини олиб бориш. Уни амалда тадбиқ этиш Маҳалла фаоллари Оқила аёллар ва маҳаллада катта тажрибага эга улуғ инсонларимизни хизматлари билан боғлиқдир Миллий урф-одатларимизга амал қилишимиз муқаддас анъаналарни фарзандларимиз онгига эзгу ғояларни сингдириш орқали Ватанпарварликни Оилапарварликни Элпарварликни ўстириш бизни бурчимиз эканлигини тушунишимиз кераклигини айтиб ўтди . Кун тартибидаги масала бўйича 29-мактаб руҳшуноси Б.Иймонова сўзга чиқди қизлар 15-18 ёшларда етуклик даври бўлиб,оила қуришга тайёр бўлишлари,хозирги даврда ота-оналар ёки ўз хохишлари билан қизларимиз 18 ёшгача бўлган даврда эрта оила қуриш холатлари ,бунинг оқибатида эрта туғруқ холатлари учраб турганлиги,шу сабабдан оналар ва болалар ўлими бўлаётгалиги тўғрисида ва салбий оқибатлари,шу билан биргаликда қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш бўйича йиғилганларга тушунчалар бериб, ўз сўзида хотин-қизлар ўртасида қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳлар, эрта ҳамда ноқонуний никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти , оила қуриш ёшига етган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан оила ва никоҳ муносабатларига,оилада ота-онанинг ўрни хақида тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги , айниқса қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли оқибатлари , унинг меваси булган ногирон фарзанднинг аянчли тақдирига шу бугундан бефарқ бўлмаслигимиз, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан 30-мактаб ММИБДЎ М.Ҳамроқулова оилавий қадриятларни мустахкамлаш,одоб-ахлоқ ва кийиниш маданияти,оиладаги қизларнинг тарбияси,онанинг ва устозларнинг қизлар тарбиясидаги ўрни хақида ,хозирги кунда ёшлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдалианишлари кераклиги,биринчи навбатда билим олишга,хунар ўрганишга вақтларини сарфлашлари кераклиги тўғрисида гапириб ўтди. Йиғилиш давомида 30-мактаб руҳшуноси З.Холбоева сўзга чиқди У киши сўзида бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида гапирар экан, ўзлари ўқиган даврда бундай шароитларга эга бўлмаганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Лекин айрим ёшларимиз бундай имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётганлиги, турли интернет, компьютер клубларида ўз вақтларини бефойда сарфлаётганлигини таъкидлади. Мана шу сабаблар натижасида ёшларнинг онгида турли миллий менталитетимизга зид бўлган тушунча ва қарашларнинг пайдо бўлаётганлиги, ёшларимиз ўртасида эрта турмуш ҳолатларининг содир бўлаётганлиги ҳамда аксарият ҳолатларда бундай ёш оилаларнинг тез ажрашиб кетаётганлиги тўғрисида гапирди. Эрта турмуш қураётган ёшларимизнинг кўп холларда ажралиб кетишига сабаб бўлаётган сабаблар сифатида ёшларнинг хали жисмоний жиҳатдан вояга етмаганлиги, уларнинг онги ҳали болаларча фикрлар ва одатларни қилишдан тўхтамаганлиги, бунинг натижасида эса турли ноҳуш ҳолатларнинг келиб чиқаётганлиги ҳақида гапириб ўтди. Ўқувчи ёшлар ёзги таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли тўгаракларга қатнашиб фаол бўлишлари,мақсадсиз тунги вақтларда юрмасликлари,хуқуқбузарликлар содир этишларининг олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди. Йиғилишда 30-мактаб хамшираси О.Саъдуллаева сўзга чиқди. У ўз сўзида инсонга берилган умр хаёт йулининг бошидан охиригача булган масофасидир. Масофанинг узун ёки қисқа бўлишига кўпрок инсонинг ўзи унинг феъл атвори сабаб бўлади. Чунки олимларнинг аниқлашича инсон 180 йил хатто ундан ҳам кўпроқ яшаши мумкин, аммо одам боласи бу ёшгача яшаши учун инсоннинг саломатлигига таъсир этувчи омиллар, зарарли одатлардан фориғ булиши керак деб ўз сўзини якунлади. 3-масала юзасидан Маҳалла раиси М.Маҳмудова сўзга чиқди .Ҳақиқат маҳалласида 20 та кўча борлиги букўчаларда бизни 1702 нафар фуқароларимиз борлигини айтиб ўтди .Ҳар кўчани ўз кўчабошиси кўчабоши аёли Оқила аёллари ва тарғиботчи аёллари фаолият олиб бормоқдалар Ҳар бир кўчабоши ва кўчабоши аёли ўз кўчасини озодалиги ободлиги кўча фуқаролари ўртасидаги тинчлик-хотиржамлигига масъул фаоллар ҳисобланади. Ҳурматли фуқаролар мана саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақилигини 31 йиллигини кенг нишонлаймиз.Бас шундай экан тайёргарлик ишларини тез ва қисқа фурсатда маҳалла фаоллар ва кўчабоши аёллар Оқила ва Тарғиботчи аёллар билан Миллий байрамимизга тайёргарлик ишларини тез кунларда якунлашимиз Байрамни кўтаринги шукуҳда кутиб олишимиз керак .Чунки Мустақиллик учун не-не ўғлонларимиз жонидан кечмаганлар деб ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Йиғилиш иштирокчилари М.Маҳмудовани фикрига қўшилишиб бир тан-бир жон бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақилигини 31 йиллигига тайёргарлик ишларини виждонан бажаришга сўз бердилар . Download 41.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling