ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Download 1.1 Mb.
bet116/231
Sana29.03.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1307915
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231
Bog'liq
Хакикий тиббиет 2012

Хроник қонашларининг давоси

  • Уч кунлик очликлар бошланади. Илк кунларида бел ва думғазадан қон олдирилганидан қонаш тўхтайди.

  • Рўзадан кейин ҳар эрталаб қонашни тўхтатадиган дорилардан бири ёки бир нечаси ишлатилади.

  • Кейин пешингача мавсумига қараб қизил лавлаги суви аралашмаси (“Простатит” бўлимига қаранг.), анор, олма, грейфрут ёки лимон сувиларидан бири сув билан аралаштирилиб ҳар мартасида 1 стакан 3-4 марта ичилади. Кейин эса янги анжир, хурмо, олма ёки бошқа мева ейилади. Кечга яқин таом ейиш мумкин. Чой сифатида газанда, арпабодиён, зиғир уруғи чойи ичилади ва 7 кун шундай қилинади.

  • Кейин яна бир марта 3 кунлик очлик тутилади. Очликнинг илк кунида кураклар ораси ва остидан қон олдирилади. Бу иккинчи 3 кунлик очликдан кейин 3 кун олма суви ичилади ва учинчи кун соат 19:00 дан кейин жигар тозаланиши қилинади. (“Жигар Тозаланиши, 3 кун” бўлимига қаранг.)

  • Кучи етган ёш аёллар бир ҳафта кейин, 7 кунлик ёки 10 кунлик очлик тутишлари керак. Буни қилолмаса, 7 марта 3 кунлик очлик тутишади. (“Очлик билан даволаш” бўлимига қаранг.) Қонашни тўхтатадиган дорилар:

  • 5 дона лимон қобиғи билан бўлиниб, 1 литр сувнинг ярми буғланиб кетгунича паст оловда қайнатилади ва сузилиб қултум-қултум ичилади.

  • Илдизи, уруғи, барглари ва гуллари билан бирга ялпиз анор пўсти билан қайнатилади ва илиқ баня сувига аралаштирилади. Бу сувнинг ичида 30-50 дақиқа ўтирилади.

Ёки:

  • Баргизуб суви сиқилиб сирка билан ёки ўзи ичилади. Айни пайтда жинсий лабларга эзилган баргизуб қўйилади. Янги майдаланган зиғир уруғи совуқ сув билан ютилса ҳам айни натижани беради.

  • Ярим литр олма сиркаси 1 қошиқ майдаланган долчин билан аралаштирилиб 10 дақиқа паст оловда қайнатилиб, сузилади. 2 ҳафта давомида очлик кунларидан ташқари ҳар эрта оч қоринга 30 гр ичилади.

Ёки:

  • 2 қошиқ розмарин ярим литр олма сиркаси билан аралаштирилади, 8-10 соат туриб, 10 дақиқа паст оловда қайнатилади, совуганидан кейин сузилади ва 2-3 ҳафта давомида очлик кунларидан ташқари ҳар эрта 30 гр оч қоринга сув билан ичилади.

Ёки:

  • Қуритилган арслонпанжаси ёки сариқ бўтакўз барглари майдалаб эзилади ва эланади. Эрталаб ва кечқурун кунига 1 чой қошиқ мойчечак чойи ёки сув билан ичилади.

Ёки:

  • Кунда бир чой қошиқ эзилган калина дарахти пўстлоғи қайнар сувга дамланади. Кунда икки марта ичилади. Ёки ҳар куни 200 гр калина дарахти мевасининг суви ичилади. Ҳайздан аввалги оғриқларни кетказади, ортиқча қонашларини тўхтатади.

Қонаш бу дорилар билан қисқа муддатда тўхтайди, “ой кўриш” тартибга тушади. Туғиш, соғломликка етишнинг энг қисқа йўли бўлгани учун, қонашлар тўхтаганидан кейин касалга ҳомила бўлишни тавсия этилади.
Ҳомиладор аёлларнинг туғишидан аввал бутунлай тозаланишлари фойдадан ҳоли бўлмайди. Боланинг ҳам соғлом бўлиши учун илк 3-5 ой давомида 3 кунлик очликлар тутиши керак ёки хеч бўлмаса ҳафтада 1 кун 36 соатлик очлик қилишга ва тартибли озиқланишга одатланиши керак.
Фақат қонашларнинг сабабини ташҳис қилиш муҳимдир.
Жарроҳлик амалиёти билан катта шиш ва кист (гурра)ни олиб ташлаш мумкин. Аммо бундан олдин, ичак даволаниши ва жигар тозаланиши керак. Сўнгра 7 марта 3 кунлик очлик, бир ой кейин яна 10 кунлик очлик тутилади.
Бу даволаниш давомида шиш соғлом тўқималардан ажралиб чиқиб, осонлик билан олинадиган ҳолга келади. Бундан кейин шишлар билан бирга тухумдон ёки бачадонни ҳам олиб ташлашга ҳожат қолмайди.
Эслатма: 7 кунлик очликда 7-чи кун кeчқурун, 10 кунлик очликда
10-кун кечқурун жигар тозаланиши такрорланади. (“Жигарни тозалаш, 3-чи кун” бўлимига қаранг.) Фақат зайтун ёғи миқдори 250 гр эмас 100150 гр бўлиши керак.
Гулумсар Г., (50 ёшда, Истанбул, уй бекаси) ҳикояси:
38 ёшда эдим. Бачадонда апелсин катталигида миома ва оғир қон кетиши бор эди.. Беш йил давомида шифокорлар бачадонимнинг олиниши кераклигини айтишди. Бир неча xил дори курсларини олдим, лекин ҳеч бир фойда кўрмадим
Охирги ташҳисда саратон бўлганимни билар эдим, ҳолат жиддий эди. Бу ҳам етмагандай бошимнинг қаттиқ оғриши, ревматизм ва варикозим бор эди.
Жарроҳлик амалиётидан бир аввал бу «Ҳақиқий тиббиёт» китоби муаллифи бўлган Ойдин Солиҳ хоним билан танишдим, у менга: “Сиз бу касалликларнинг юкини 5 йилдан бери кўтариб юрибсиз, яна уч ой сабр қилинг, мен айтган даволанишни қўлланг. ИншоAллоҳ жарроҳлик амалиётига эҳтиёжингиз қолмайди ва ҳомила бўласиз”, деди.
Шифокорнинг даволаш программаси моддаларига, хеч бирини қолдирмасдан, амал қилдим., саратонга айланган бачадон касаллигим ва бошқа айтган касалликларим яхшиланди. Соппа-соғлом ҳолга келдим, давомий оғриган бош оғриғим ҳам тўхтади. Касалликларимдан ҳам асар қолмади Ҳомиладор бўлдим ва ҳомиладор аёллар учун берган тавсияларни қўлладим. Ҳомиладорлигим енгил ва вазним оғирлашмасдан, бунинг тескариси вазн енгиллашиб ўтди. 40 ёшда нормал ва ёш аёллардан ҳам осон туғиб олдим. Ўғлим хозир 14 ёшда. Бугунгача хеч касал бўлмади, дея оламан ва ҳеч қандай дори ишлатмади. ”.
2011, август.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling