ҲАҚИҚий тиббиёт (Йўқотилган шифо изидан) Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт
Download 1.1 Mb.
|
Хакикий тиббиет 2012
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ойдин Солиҳ
Баҳодир (Европа): Ассалому алайкум, муҳтарам Ойдин хоним. Ибн Сино руҳий беморларни мусиқа билан даволаган, деб эшитганман. Сиз мусиқа билан даволаш ҳақида қандай фикрдасиз? Мисол учун, бугун руҳий мусулмон беморни даволаш учун қандай мусиқаларни тинглашни маслаҳат берган бўлардингиз?
Ойдин Солиҳ: Ва алайкум ассалом. Ибн Сино руҳий беморларни мусиқа билан даволаган, деб эшитмаганман. Ўйлайманки, бундай даволаш услубини қўллаш у пайтларда осон булмаган, чунки мусиқа динимиз тарафидан тақиқланган эди. Бугун биз мусиқанинг нима сабабдан тақиқланганини англаймиз. Чунки сунъий хушҳидлар (ароматлар) ва лазер нури каби, акс-садолар ва сас - товушдан ёйиладиган баъзи вибрация ҳам ДНК даги икки бурма ипликни ўзгаришга мойил ҳолга келтиради ва инсоннинг инсонлик моҳиятини ўзгартиради. Бугунда «айдозер»лар деб аталган «рақамли (digital) наркотик пайдо булган. Яъни махсус аудиофайллар инсонда худди LSD ёки марихуана (наша) чеккандан олинадиган кайфни пайдо қилади. Бу эффект бинаурал ритмлар воситасида пайдо қилинади. Бу механизм шундай ишлайди: Стереоқулоқликларнинг ўнг қулоққа тақилгани, бинаурал ритмни, дейлик, 200 Гц частотаси билан берса, чап қулоқдаги тақилган стереоқулоқлик орқали бу ритм дейлик 204 Гц частотасида берилади. Ва оқибатда инсон миясининг икки палласи синхрон ишлай бошлайди. Мия бу икки сигнални бир-бири устига қатлайди, иккисининг ўртасидаги фазалар фарқини санаб чиқади ва бу учинчи бир сигнални - бинаурал товуш (зарб)ни ишлаб чиқади. Бу ҳолатда мия 4 Гц (204-200 = 4 Гц) га тенг частотага уйғун зарб билан ураётган товушни “эшитади”. Бу бинаурал товуш, миянинг ишлаб чиқарган товушидир. Бу саслар инсон миясини ва зеҳнини маълум мақсадларга йўналтириш учун бир восита ўлароқ қўллана бошланганини биламиз. Анчадан буён дунёда одамнинг миясига таъсир қилиб, қўлланувчининг (кўпинча болалар ва ўспиринларнинг) зеҳнини йўналтирадиган «mindmachines» сотилмоқда. Сўнгги 5 йил ичида бинаурал ритм ҳосил қилувчи компьютер программалари ишлаб чиқилиб, уларда бинаурал товушлар билан бир қаторда, визуал эффектлар компьютер мониторида ҳам қўлланила бошлаган. Шуниндек, бинаурал ритм ва визуал программалар воситасида одамларни муайян мавзуда туш кўришга ҳам йўналтирмоқдалар. Кундалик ҳаётнинг ҳар онида олдимиздан чиқаётган, ҳар бир дўконда, ҳатто янги моделдаги лифтларда доимий равишда чалинаётган, кинотеатрларда бизни тўрт томондан «бомбaрдимон» қилаётган акс-садоли ва вибрацияли мусиқалар; биоэнергия каби парапсихологик терапияси, гормонал ва гомеопатик терапиялар, мусиқа терапияси, ароматерапия (сунъий хушҳидлар терапия)си, совуқ лазер терапияси ва лазер жарроҳлиги каби муолажалар, тўғридан-тўғри ДНК ва руҳиятга салбий таъсир ўтказади. Бир неча йил олдин бир компьютер ўйинининг реклама шиори шундай эди: «Сиз ҳали ҳам буни атиги бир ўйин деб ўйлаяпсизми?» Йўқ, биз энди буни ўйин деб ўйламаймиз. Биз энди бунинг инсонларни планли равишда роботлаштиришнинг глобал стратегияси эканлигини биламиз. Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling