Бош оғриши ва айланишини қолдириш учун:
Сочларга ва бош терисига седана ёғи суриш сочни тез яхшилайди ва оқаришини кечиктиради, бош оғриғи, мигрен ва бош айланишини кетказади. Қулоққа седана ёғи томизиш қулоқни тозалайди.
Янги майдаланган седана ҳидлаш бош оғриғини кетказади.
Седана янги майдаланган ҳолда кукун ҳолида бурунга тортилса, қафасли суяк ва бурун қопламаларини очади.
Эпилепсия касаллигида:
Эпилепсияда седана сигарет каби чекилади, янги майдаланган седана бурунга тортилади. Седана ёғи бош терисига сурилади ва қулоққа томизилади.
Садаф (псориаз), пес (витилиго) ва замбуруғ касаллигида:
Сирка билан седана пастаси садаф касаллигида, замбуруғ, ҳуснбузар ва сўгалларга фойдали.
Майдалаб ярага сепиш, ярани тузатади; майдалаб ейиш ёки гемморойга суриш геморройни яхшилайди.
Нон хамирига аралаштириш унинг ҳазм бўлишини осонлаштиради.
Чайнаб ейиш, ошқозон ва ичак газларини чиқаради, ичак ва жигардаги қуртлар ва бегона микробларни ўлдиради, оғиз ҳидини яхшилайди.
Юз фалажида (параличида):
Седана кечқурун сиркада намланиб, эрталабгача туради. Қуритилгандан сўнгра яхшилаб, туйиб бурунга тортилади. Бу жараён кунига 3-5 марта такрорланади. Бош оғриғини кетказади, юз фалжига фойда беради.
Седана ёғини бурунга тортиш ва бош терисига суриш юз фалажни кетказади.
Хотирани мустаҳкамлаш учун:
1 стакан ялпиз чойига 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва асал билан ширинлаштирилади. Кунда 2 марта ичилади.
Ҳолсизликка қарши:
Седана ва қоразира бир миқдорда туйилaди, айни миқдор асал билан аралаштирилади. Эрталаб ва кечқурун бир ош қошиққача ейилади.
Гормон мувозанатсизлигига қарши:
Ҳар куни эрталаб 1 чой қошиқ туйилган седана + 10-20 мг ари сут +
1 чой қошиқ асал аралаштирилади ва оғизда эритилиб ютилади. Бу бир ой давом этади.
Туғишни осонлаштириш ва гинекологик касалликлар учун:
1 ош қошиқ мойчечак бир пиёла сув билан паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Айни шаклда седана ҳам қайнатилиб сузилади ва сузилган мойчечак суви билан аралаштирилади. Бироз совуганидан сўнг 50 гр асал қўшилиб, эритилади ва кичик помпа билан (ёки игнасиз инжектор билан) вагинага солинади ва кутилади. Айни пайтда заъфарон ёки зиғир уруғидан қилинган ичимликка 7-11 томчи седана ёғи томизилади ва ичилади. Бу жараён туғишни қулайлаштириш учун тўлғоқ бошланганидан кейин, гинекологик касалликлар учун эса 1-2 ҳафта давомида, ҳар куни кечқурун амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |