Айдар-арнасой кўлининг атроф мухитга таъсири имомова дилфуза аноровна


Download 77.5 Kb.
bet2/3
Sana07.04.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1337397
1   2   3
Bog'liq
МАҚОЛАНИ ЯНГИСИ Jizzax Imomova D

Грунт сувлар сатҳи, м

Тупроқ типлари

Ўсимлик турлари

Табиий географик жараёнлар

0,5

шўрхок, шўртоб, ботқоқлашган

Шўра Chenopodium album L, янтоқ Alhagi persarum Boiss., сарсазан Halocnemum strobilaceum (Pall.) M.Bieb., Изен K.prostrata (L.) Schrad. Қумарчиқ Agriophyllum lateriflorum (Lam.) Moq.

Грунт сувлар пасайиши, ботқоқлашиш, туз босиш, баъзан қум босган сувсиз ўзанлар ривожланади

0,5-2,0

Ўтлоқ шўрхок

Ажриқ A.minus Fisch. et Mey, изен K.prostrata (L.) Schrad., Чўғон Halothamnus glaucus (M.Bieb.) Botsch., Aeluropus litoralis (Gouan) Parl.

Кўл ўрнида шўрхок ва шўртоблардан тузилган устини қум қоплаган транзит зоналар пайдо бўлади

2,0-3,0

типик шўрхоклар

Чинғил Halimodendron halodendron(Pall.) Voss., ширинмия Glycyrrhiza glabra L,. Сариқбош Senecio subdentatus Ldb.

Сизот сувлар ер юзига чиқиб ётадиган ерларда шўр сувли, лойқа ва шўрхоклар ривожланади

4,0-5,0

қолдиқ шўрхоклар

Сарсазан Halocnemum strobilaceum (Pall.) M.Bieb., қорасаксовул Haloxylon aphyllum (Minkw.) Iljin.,, Қизил қандим Calligonum caput–medusae Schrenk

Сувдан бўшаган тўлқинсимон текисликларда шўрхоклар тарқалади, айрим жойларда қум босган майдонлар вужудга келади

6-8

чўл қум тупроқлар



Балиқкўз Climacoptera brachiata (Pall.) Botsch., Қора саксовул Haloxylon aphyllum (Minkw.) Iljin., , Жузғун C. leucocladum (Schrenk) Bunge

Шамол таъсирида қумларда дефляция, транспортировка, аккумуляция ва сукцессия жараёнлари юз беради

[6,7].
Сув миқдорининг камайиши худудда жуда катта салбий оқибатларга олиб келади:


-Айдар – Арнасой кўллар системасида тарқалган доривор ва ем-хашак ўсимликларнинг сонини кескин камайиши;
- Айдар – Арнасой кўллар системасида тарқалган доривор ва ем-хашак ўсимлик маҳсулотларини етиштирувчи (деҳқон ва фермер хўжаликлари, агрокластерлар) учун хом ашё махсулотларининг камайиб кетиши;
-Айдар – Арнасой кўллар системасида тарқалган доривор ва ем-хашак ўсимлик турларнинг биологик хилма-хиллигининг йўқолиб кетиши ;
Айдар – Арнасой кўллар системасида тарқалган доривор ва ем-хашак ўсимликларни кимёвий таркибининг ўзгариб кетиши;
- озик-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этиши;
- ҳудудда бўладиганэкологик ўзгаришларга боғлиқ тарзда турли хил юқимли касалликлар, моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликлар, онкологик,қандли диабет касалликларнинг кўпайишига замин (сабаб) бўлади.
Нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун:
-қурғоқчиликга, касалликларга совуқ ва иссиқга чидамли бшлган ўсимлик турларини экиб кўпайтириш (маданийлаштириш, интродукция қилиш);
-сувнинг кирим-чиқим баланси ва кимёвий таркибини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;
-мунтазам тарзда ҳудудда флора ва фауна турларининг динамикасини ўрганиб бориш;
-мактабларда, техникумларда ва ОТМларда Атроф-мухит мухофазаси фани доирасида бу борада тушунча ва маълумотлар бериб бориш;
-аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;
-ўз уйингни, ўз худудингни ва ўз юртингни сақлаш яъни ватанпарварлик туйғусини ёшлар онгига сингдириш каби тадбирларни шакллнтириб бориш.
Бизнинг ушбу ғояларни беришимизнинг асосий сабаби Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларнинг қиёсий таҳлили ҳисобланади.
Орол денгизи қуриши натижасида унинг ўрнида пайдо бўлган Оролқумда майда туз ва тупроқ заррачаларидан иборат бўлган ҳаётсиз қоплам ҳосил бўлган. Йил фаслларига қараб шамол эсганида туз ва тупроқ заррачаларидан иборат чанг ҳавога кўтарилиб, узоқ масофаларга тарқалади. Айрим статистик маълумотларга қараганда Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган майдонларнинг ҳар гектарига бир йил давомида 250 кг, айрим ҳудудларда эса 500 кг гача тузли чанг ёғилади.
Орол денгизининг қуриган тубидан бир йил давомида 15 млн дан 75 млн тоннагача чанг кўтарилиши мумкин. Тузли чанг тўфонларнинг кенглиги 40 км. га; узунлиги 400 км. га тарқалади. Тузли чанг шамол орқали Оролқумдан ўнлаб, ҳатто юзлаб км. масофага тарқалиб, табиий ўтлоқлар, воҳалардаги экинлар, боғлар, шаҳарлар ва қишлоқлар устига ёғилиб экологик мухитга салбий таъсир этган. Орол чанги ҳатто Тяншан ва Помир тоғлари чўққиларидаги музликларга ҳам етиб бориб, у эрдаги музликларнинг эришини тезлаштириб юборган.
Орол денгизининг қуриши натижасида чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Ноқулай экологик вазият қишлоқ хўжалик экинларининг ва чорва маҳсулотларининг кескин камайишига олиб келмоқда. Ушбу маълумотларни келтиришимиздан асосий мақсад керакли чора –тадбирлар қўлланилмаса Айдар Арнасой кўллар тизимида сув балансининг камайиши Орол денгизи қуриши натижасида юзага келиб чиқган оқибатлар бу ҳудудларда хам содир бўлиши тайин.

Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling