"Айсберг" навли карам етиштириш


Зараркунандаларга қарши курашиш


Download 1.17 Mb.
bet3/3
Sana04.04.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1323940
1   2   3
Bog'liq
“Айсберг” навли карам етиштириш

Зараркунандаларга қарши курашиш. Бош салатнинг карам бити, карам куяси, шира каби зараркунандаларига қарши олтинкўз, хонқизи қўнғизларидан фойдаланиш яхши самара беради. Карам оқ капалаги қуртига қарши трихограмма, катта ёшдаги қуртларга қарши бракон энтомофаглари қўлланилади. Кимёвий усулдан фойдаланилганда эса 25 фоизли Циракс (0,2 л/га), Циперметрин (0,16 л/га), 15 фоизли Аваунт (0,4 л/га) препаратларнинг биронтаси қўлланилади.
Ҳосилни йиғиштириш. Бош салат ҳосили экилган нави, уруғининг сифати ва қўлланилган агротехникасига қараб 55–60 кунда пишиб етилади.
Эртаги муддатда экилган бош салат навларининг ҳосилини апрель-май ойларида узишга киришилади. Карамбошлар олдинма-кетин пишиб етилганлиги сабабли, ҳосил камида 2–3 маротаба ҳар 6–8 кунда йиғиб олинади. Карамбошлар 3–5 барги билан бирга пичоқ билан кесиб олиниб, сотишга жўнатилади. Бош салатни тупидан узиб олгандан сўнг истеъмолчига етиб боргунча салқин жойда сақлаб туриш лозим. Чунки юртимизнинг иссиқ ҳаво шароитида товарбоплик хусусиятини тез йўқотади. Бош салат совутиш камераларида +1°С да яхши сақланади, сақлаш муддати 7–10 кун.
Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling