*88. “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қайси моддаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишнинг асослари кўрсатиб берилган?
Жавоб: “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида, яъни таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш баён этилган.
*89.Миллий тарбияни амалга ошириш омиллари. (Бу омиллардан таълим муассасасида фойдаланиш ифодаси)
Жавоб: Миллий тарбия миллатнинг ҳис-туйғулари, мақсад-интилишлари, дунёқараши, маънавий-руҳий ҳолати ва кечинмаларини мужассамлаштиради. Миллий тарбияда миллийлик тамойили ҳам яққол намоён бўлади. Лекин унда умуминсоний қадриятлар ҳам ўз аксини топади. Миллий тарбия миллат тараққиётида ҳаётбахш манба бўлиб хизмат қилади.
*90.Ўзбекистонда нишонланадиган миллий байрамларнинг тарбиявий таъсирчанлигини асослаб беринг.
Жавоб: Наврўз, Ҳайит байрамлари ёшларимиз онгида миллий ғурурни шакллантириш баробарида, уларнинг маънан етук ва баркамол инсон бўлиб етишишига ёрдам беради, юртимизда асрлар давомида қўлланиб келинаётган миллий анъана, қадрият ва урф-одатларимизга нисбатан чексиз ҳурмат ва ифтихор туйғусини юзага келтиради.
*91.Ҳукуматимиз томонидан жамиятда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришга қаратилган қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилган?
Жавоб: Ўзб.Респ.Президенти 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-317-сон “Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тағрибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ишлаб чиқилган ва шу асосда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
*92.2009 йилда республикамизда қандай тарихий саналар нишонланади?
Жавоб: Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик тўйи, мустақиллигимизниг 18 йиллиги нишонланади.
93.Юқорида қайд этилган масалалар сиз бошқараётган таълим муассасасида қандай ўз ифодасини топган?
Жавоб: Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик тўйига бағишланган конференция ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Мустақиллигимизниг 18 йиллиги муносабати билан бадиий, маънавий-маърифий тадбир ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |