III. Таълим жараёни масалалари, раҳбарлик лаёқати ва маҳорати
*94.Фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқи қандай рўёбга чиқарилади?
Жавоб: «Таълим тугрисида» ги конуннинг 4-моддасига мувофик жинси, тили, ёши, ирки, миллий мансублиги, эътикоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чикиши, хизмат тури, ижтимоий мавкеи, турар жойи, Узбекистон Республикаси худудида канча вакт яшаётганлигидан катъий назар хар кимга билим олишда тенг хукуклар кафолатланади.
Билим олиш хукуки:
- давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожланиши
- ишлаб чикаришдан ажралган ва ажралмаган холда таълим олишни тахлил этиш.
- таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул укитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тулов эвазига касб-хунар ургатиш.
- барча турдаги таълим муассасаларининг битирувчилари кейинги боскичдаги укув юртига киришга тенг хукукга эга булиши.
- оилада ва узи мустакил равишда билим олган фукароларга аккредитациядан утган таълим муассасаларида экстрерпат тартибида аттестациядан утиш хукукини бериш оркали таъминланади.
Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
*95.Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоялаш қандай амалга оширилади?
Жавоб: Таълим муассасасида таълим олувчилар конун хужжатларига ва норматив хужжатларга мувофик имтиёзлар, стипендия ва ётокхонада жой билан таъминланади
*96.Педагогик фаолият билан кимлар шуғулланиши мумкин?
Жавоб: «Таълим тугрисида»ги конуннинг моддасига мувофик тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги ва юксак ахлокий фазилатларига эга булган шахслар педагогик фаолият билан шугулланиш хукукига эга. Педагогик фаолият билан шуғулланиш суд ҳукмига асосан манъ этилган шахсларнинг таълим муассасаларида бу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
*97.Таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми қандай ҳужжатлар орқали белгиланади?
Жавоб: Таълим муассасасини аккредитациялаш ваколати давлат органи томонидан аттестацияга асосан амалга оширилади. Таълим муассасаси юридик шахс булиб, конун хужжатларида белгиланган тартибда барпо этилади. Навбат Таълим муассасаси Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан утган пайтдан бошлаб юридик шахс хукуклари ва таълим фаолияти билан шугулланиш хукукига эга булади. Таълим муассасаси конун хужжатларига мувофик ишлаб чикариш Устав асосида фаолият курсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |