*102.Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг босқичлари ва вазифаларини айтиб беринг.
Жавоб: Биринчи боскич (1997-2001 йиллар) –мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салохиятини саклаб колиш асосида ушбу тизимни ислох килиш ва ривожлантириш учун хукукий, кадрлар жихатидан, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш.
Иккинчи боскич (2001-2005 йиллар) –миллий дастурни тулик руёбга чикариш, мехнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иктисодий шароитларни хисобга олган холда унга аникликлар киритиш.
Учинчи боскич (2005 ва ундан кейинги йиллар) –тупланган тажрибани тахлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш истикболларига мувофик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели
Шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва амалга оширувчисидир.
Кадрлар тайёрлаш миллий модели қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) Давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи, кадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олиш кафиллари.
2) Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлдар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади.
3) Фан – юқори малакали мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқувчи;
4) Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек уларнинг тайёргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддий-техника жиҳатдан таъминлаш жараёнининг қатнашчиси.
*103.АЛ ва КҲКларининг бир-биридан фарқи ва уларнинг мақсадларини айтиб беринг.
Жавоб: Академик лицей –давлат стандартларига мувофик урта махсус таълим беради. Укувчиларнинг имкониятлар ва кизикишларини хисобга олган холда уларнинг жадал интеллектуал, ривожланиши чукур, сохалаштирилган, табакалаштирилган касбга йуналтирилган таълим олишни таъминлайди.
Академик лицейларда укувчилар узлари танлаб олган таълим йуналиши буйича (гуманитар, техника, аграр ва бошка сохалар) билим савияларини ошириш хамда фанни чукур урганишга каратилган махсус касб хунар куникмаларини узларида шакллантириш имкониятига эга буладилар. Бу куникмаларни укишни муайян олий таълим муассасларида давом эттириш ёки мехнат фаолиятида руёбга чикаришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |