*3.Мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирози оқибатларини олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан қандай чоралар кўрилмоқда?
Жавоб: Бу борада Президент И.Каримовнинг “Жахон молиявий –иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китобида баён қилиб берилган. Китобда “Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир” деб кўрсатиб ўтилган.
*4. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида маънавият тушунчаси қандай ифодаланган?
Ушбу рисолада маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар ҳамда миллий ғоя тўғрисида нима дейилган?
Жавоб: Маънавият – инсонни руҳат покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Комил инсон бўлиш учун ҳаллолик ва адолат билан билан ҳаёт кечиришдай хусусиятларга эга бўлиш ва уларга амал қилиб яшаш – одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезондир.
Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар, ўзини, ўзлигини йўқотмаслик, тили ва динини, иймон-эътиқодини, мустаҳкам иродасини ва миллий ўзлигини сақлаш, ички қобилият ва салоҳиятини ишга солиш, ўз ватанининг озодлиги ва эрки учун курашиш мезонлари.
*5. Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарини биринчи (иккинчи, учинчи, тўртинчи) бобида қандай ғоялар ва фикрлар илгари сурилган?
Жавоб:
1-боб.Маънавият – инсоннинг улғайиши ва куч-қудрат манбаидир
1. Маънавиятни англиш
2. Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар
3. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги
2-боб.Мустақиллик, маънавий ткиланиш ва юксалиш
1. Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт
2. Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши
3. Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони
3-боб. Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз ва келажагимизга таҳдид
1. Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар
2. Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя
4-боб. Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори
1. Инсон қалбига йўл
2. Энг буюк жасорат
Do'stlaringiz bilan baham: |