Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*15. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қачон қабул қилинган?. Унда қандай вазифалар бегилаб берилган?


Download 0.5 Mb.
bet5/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*15. “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қачон қабул қилинган?. Унда қандай вазифалар бегилаб берилган?
Жавоб: 1997 йил 25 июнда “Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинди.
1997 йил июлда Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди.
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига мувофиқ “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури тасдиқланди.
Ушбу дастурда мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги, маданияти, саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган.
*16.Ўзб.Респ. давлат рамзлари (байроқ, герб ва мадҳия) қачон қабул қилинган ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида 1991 йил 18 ноябр куни тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби - мамлакатимиз давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир. «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида» ги Қонун 1992 йил 2 июлда қабул килинган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг XI сессиясида 1992 йил 10 декабр куни қабул қилинган. Шеърини Абдулла Орипов, мусиқасини Мутал Бурхонов ёзган.
*17. Ўзб.Респ. “Таълим тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган, унинг мазмуни, мақсади ва моҳиятини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзб.Респ. “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 1997 йил 29 августда қабул қилинган.Ушбу қонун фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунарга ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишидан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
*18. Ўзб.Респ.Президентининг 2006 йил 20 июн “Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона таъминотини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини айтиб беринг.
Жавоб: Аҳолининг барча қатламларини ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди. Ахборотларга бўлган талабларга мувофиқ ҳар қандай фондлардан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумотларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш. Фойдаланувчиларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш, кутубхона-ахборт жараёнларини компьютерлаштириш асосида хизматнинг сифатини оширишга эътибор қаратилган.
*19. Ўзб.Респ.Президентининг 2006 йил 27 июл “Умумтаълим мактабларини битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-427-сон Қарорининг мазмуни ва мохиятини айтиб беринг.
Жавоб: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил амалга ошириш, 9-синф битирувчиларини АЛ ва КҲКларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини мақбул равишда ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 9-синф битирувчилари АЛ ва КҲКларга тўлиқ камраб олинган минтақаларда 10-синфларга қабул қилишни тўхтатиш кўзда тутилган.
*20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 30 июль “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳодимларининг мехнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-929-сон Қарорининг мазмуни ва моҳиятини айтиб беринг.
Жавоб: ЎМКҲТ муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига шахсан катта ҳисса қўшаётган иқтидорли педагогларни рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж селилаётган малакали мутахассислар тайёрлашда уларнинг маъсулиятини ошириш.
Ўқитувчи ходимларга мукофотлар тўлаш ёки моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларни рағбатлантириш учун Директор жамғармаси ташкил этилган.
*21.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 13 май “Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 204-сонли қарорининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Қарорда Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш, билимлар асосларини пухта ўрганиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича кадрлар тайёрлаш учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш асосий мақсад қилиб белгиланган.
Вазифалари:
- академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этишни босқичма-босқич амалга ошириш;
- академик лицейларни қоидага кўра, олий таълим муассасалари ҳузурида ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, бошқа таълим муассасалари негизида ва янги қурилиш ҳисобига ташкил этиш;
- касб-ҳунар коллежларини ишлаб турган ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари ва уларга тенглаштирилган таълим муассасалари негизида, шунингдек янги қурилиш ҳисобига ташкил этиш;
- қайта ташкил этилаётган ва тугатиладиган ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тамомлашлари ушбу ўқув юртлари негизида ташкил этилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан таъминланиши белгилаб кўйилган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling