Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларининг


*32.Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни айтиб беринг


Download 0.5 Mb.
bet9/62
Sana17.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1097444
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62
Bog'liq
Савол-жавоб

*32.Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни айтиб беринг.
Жавоб: Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг 2009 йил 26 январ “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1046-сонли асосида қишлоқларимиз қиёфасини, қишлоқда ҳаёт сифатини, ишлаб чиқариш муносабатларининг мазмун-моҳиятини ўзгартириш, агросаноат мажмуида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ аҳолисини ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини, унинг онги ва фуқаролик маъсулиятини оширишдан иборат. Бунда энг муҳим устувор вазифа – қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоиий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдин иборат.
33.Бозор иқтисодиёти деганда нимани тушунасиз. Бозорнинг асосий вазифасига нима киради?
Жавоб: Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган. Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чикарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иктисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир.
*34.Маркетинг деганда нимани тушунасиз?
Жавоб: Маркетинг – инглизча сўздан олинган бўлиб “маркет” – бозор, “маркетинг” – “бозоршунослик” ёки бозорда ишлаш деган маънони англатади. Маркетинг икки вазифани бажаради.
1.У фирмадаги ишлаб чиқаришни хозир мавжуд бўлган ва келажакда пайдо бўладиган талаб – ихтиёжга қаратади.
2.Фирма товарларига бозорда талаб чиқариш ва фирма савдо сотиқ ишларини рағбатлантириш, айниқса, товарларни кўплаб ва яхши нархда сотилишини уюштиради.
*35.Ўзб.Респ.да бозор иқтисодиётига ўтишнинг 5 тамойилини айтиб беринг.
Жавоб: Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган бу йўлни амалга оширишга, иқтисодиётни тубдан ислох қилишга Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган 5 мухим тамойил асос қилиб олинган:
1.Иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, унинг устунлигини таъминлаш;
2.Ўтиш даврида давлатнинг ўзи бош ислохатчи бўлиши;
3.Бутун янгиланиш ва тараққиёт жараёни қонунларга асосланмоғи, қонунларнинг устиворлиги таъминланмоғи лозим;
4.Бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда ахолини ижтимоий химоялаш сохасида кучли чора – тадбирларни амалга ошириш;
5.Бозор муносабатларини босқичма – босқич қарор топтириш.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling